Кундалик
2 april 2016

Таълим вазирлигидаги коррупционерлар битта дафтардан қанча фойда қилишади?

Фақат эътибор бериб, Халқ таълими вазирлигининг 2016-2017 ўқув йилида 1-синфга қабул қилинадиган ўқувчилар ва касаллиги туфайли якка тартибда уйда таълим олаётган болалар учун ўқув қуроллари харид қилиш учун очиқ тендер савдолари ўтказилиши тўғрисидаги эълонини ўқиганингиздан кейин кўнглингиз бир нарсани сезгандек бўлади.

Эътиборингизни 12 варақли оддий дафтар учун белгиланган нарх тортиши мумкин. Чунки агар бошланғич синфга борадиган фарзандингиз учун бундай дафтарни оддий канцелярия дўконидан донабай, яъни чакана нархда 250 сўмдан харид қилаётганингиз (бунда нақд ёки пластик карточкадан тўлашингиз мумкин) эсга тушади-ю, кейин вазирлик қарийб 8 миллион дафтар учун энг юқори харид нархи сифатида нега 350 сўм белгилади экан, деб ўйланиб қоласиз.

Чунки бунча дафтар харид қилаётганда нарх яна анчагина пасайиши, масалан, 200 сўмга тушишини савдогарлар яхши билади. Ўша улгуржи сотаётганлар ҳам қўшимча қиймат солиғи, жой пули, даромад солиғи ва ҳоказоларни қўшиб шунча нарх белгилайди.

Албатта, вазирлик дафтарни 200 сўмдан ҳам сотиб олиши мумкин. Лекин энг юқори нарх 350 сўм белгилангани, бу эса коррупция учун кенг майдон эканини тушунадиган одамга бу ерда 10 сўм ҳам миллионлар учун замин яратишини англаб етганидан кейин, хоҳлайсизми-йўқми, орада миллионлаб сўм ўйнаяпти, деб фикр юритишига асос бўлади.

Дейлик, вазирлик 7 862 058 та дафтар учун 350 сўмдан максимум 2 миллиард 751 миллион сўмдан ортиқ маблағни мўлжаллаяпти. Бозордаги нархини тахминан 200 сўм деб ҳисоблаган тақдиримизда ҳам бунча дафтар 1,5 миллиард сўмдан сал ошади. Агар тўғридан-тўғри ишлаб чиқарувчининг ўзидан оладиган тақдирда бу нарх анча арзонлашиши мумкин.

Биз бу рақамларни оддий харидор сифатида ҳисоб-китоб қилдик. Шунда ҳам орада миллиард сўмдан ортиқ маблағ «ўйнаяпти». Агар унинг ёнига вазирлик сотиб олмоқчи бўлган миллионлаб акварель, пластилин, рангли қалам, пенал, расм дафтари, рангли қоғоз тўплами, шарикли ручка, елим, сумкаларни ҳам қўшсангиз (албатта, бозордагидан анча баланд нархда), орада миллионлаб сўм пул кимларнингдир чўнтагидан жой олади, деган тўхтамга келасиз.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
12 march 2020
Коронавирус: Фақат мен ҳақда гапирилмоқда! Йўтал, Тумов, Грипп: Бизни биров эсламайдиям… Рассом Кирпи Eltuz.com
12 may 2023
Бундан икки йилча олдин ўзбек киноси раҳбарларидан бири билан гаплашганимда у мулозим «Сталинни – улуғ шахс» деб айтган эди. ...
26 september 2017
26 сентябр куни танқидий фикрлари учун ўзбек ҳукуматининг қора рўйхатига киритилган 63 ёшли ёзувчи Нурилла Отахонов Туркиядан Тошкентга йўл ...
1 june 2022
Фарғона шаҳридаги 10-сонли вақтинчалик сақлаш тергов ҳибсхонаси махбуси Қамчиев Суннатилла ва унинг шериклари муассаса ходимлари томонидан калтакланган. Бу ҳақда ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...