Видео
29 january 2026

Blind Sherlock: Чет эл фильмидаги жиноятчи ўзбек қиёфаси

Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша қилгани ва таассуротлари ҳақида ёзди.

Фильмдаги асосий икки жиҳат унинг эътиборини тортган:

 1. Фильм Роттердам полициясининг «Ўзбек Битлз» лақабини олган ўзбек мафияси бандитлари сурувига  қарши кураш ҳақида. Бу бандитлар ролида бир нечта ўзбек актерлари иштирок этган. Масалан мафия рахбари ролини Жавохир Зокиров ижро этган.

2. Фильм Белгияда ҳақиқатан бўлган воқеаларга асосланган. Яъни бу ҳаётда ҳақиқатан яшаган кўзи ожиз полициячи ҳикояси ва бу ролни ҳақиқатан кўриш қобилияти заиф бўлган актер ижро этган.

Фильмни Голландия кино усталари суратга олган ва ўзбек блогери ўша сўқир полициячи ва бу ролни ўйнаган кўриш қобилиятини йўқотган актернинг жамиятда ўз ўрнини топганига эътибор қаратади.

Мен бутунлай бошқа жиҳати ҳақида гапирмоқчиман. Бу фильмда кўринган ўзбеклар ҳақида чет элларда пайдо бўлаётган тассаввур ҳақида.

Узбек жиноятчи, ўзбек каллакесар, ўзбек ўғри, аврат қоровули ва муттаҳам.

Бугун ижтимоий тармоқни варақларкан, ўзбеклар ҳақида яхши бир хабарни кам учратамиз. Масалан сўнгги воқеаларни олайлик, куни кеча бизга энг яқин қардош бўлган Туркияда жиноятчи ўзбекларга қарши намойишлар бўлди.

Россия урушида қатнашаётган қотил ўзбекларнинг сон саноғи йўқ. Айни пайтда тармоқнинг ўзбек сегменти ҳам ўғрилар дунёсини улуғлайди, қоидасиз жанг спортига, аёл ва эркакларнинг авратига қизиқади ва бошқа мавзулар санъат ва маданият ривожига деярли яқинлашмайди.

Мана сизга кўринмаган, бироқ белгиялик сўқир полицияси кўрган ўзбек қиёфаси.

Қудрат Бобожон

Тағин ўқинг
7 march 2017
Андижон шаҳрида яшовчи Ҳ. жуда келишган, кўркам йигит. Махалладошлари уни машҳур футболчи Криштиану Роналдуга ўхшатишади. Қўшниларининг айтишича, Ҳ. ақлли, ...
1 august 2016
Май ойида молиявий пирамида қуришда айбланиб Чинозлик Аҳмад Аҳмад Турсунбоевнинг қамалиши ортида унга катта миқдорда пул ва автомобиллар берган ...
15 may 2018
Мирзиёевга «Ўзбекистон қаҳрамони» унвони бериш ҳақида ижтимоий порталга қўйилган Иброҳим Норовнинг таклифини 14 май куни бирданига бир неча ўзбек ...
26 january 2022
“Вақт машинаси” кўрсатувининг олдинги сонларида биз Ўзбекистон тарихининг хонликлар даври, Россия истилоси ва Сталин қатағонлари даври ҳақида ҳикоя қилган ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...