UzPoster
29 january 2026

Сариқ касал бўлган мигрант Россияда ишлолмайдими? 

Россияда мигрантларга босим кучаймоқда. Энди мигрантларнинг тиббий текширув касалликлари рўйхати кенгайтирилади. 

Путин остидаги ҳукумат мигрантларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини кучайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қабмин аъзолари қўллаб-қувватлаган янги таклиф эълон қилинди. 

Амалдаги қоидаларга кўра, Россияга келаётган меҳнат мигрантлари қатор юқумли касалликлар, ВИЧ инфекцияси, наркотик моддаларга боғлиқлик ва бошқа физиологик ҳолатлар юзасидан мажбурий тиббий текширувдан ўтади. Энди эса ушбу рўйхатни кенгайтириш таклиф қилинди. 

Янги ташаббус доирасида вирусли гепатит, жумладан B ва C турлари каби касалликларни ҳам мажбурий текширув рўйхатига киритиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Шунингдек, мигрантлар мамлакат ҳудудига кирганидан кейин белгиланган муддат ичида тиббий кўрикдан ўтиши шарт бўлиши мумкин. Текширув учун вақт чегараси ҳам қатъийлашади демак. 

Бу чора-тадбирлар аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш, юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш ҳамда миграция соҳасидаги назоратни кучайтиришга қаратилгани баҳона қилинаётир. 

Мутахассислар фикрига кўра, янги талаблар мигрантлар учун ҳужжатлаштириш жараёнини бироз мураккаблаштирса эам соғлиқни сақлаш тизими учун муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Соғлигида муаммо бўлган фуқаролар учун эса ишлаш имкони йўқолади. Бу эса Марказий Осиёлик мигрантларнинг аҳволини танг қилади.

Тағин ўқинг
15 june 2017
Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг дипмиссия ходимлари ва рахбарлари билан биргаликда режалаган халқ билан тўғридан-тўғри мулоқоти кутилмоқда. Вазирлик сайтида ...
25 july 2016
Биринчи видик расмини кўрганимда физика математикага мослашган мактабнинг иккинчи синфида ўқирдим. “Радио” деган журналнинг 1967 йилги иккинчи сонини хозир ...
28 may 2018
Тошкентдаги “Малика” маиший техника бозори ўтган ойда 15 кунга ёпиб қўйилган пайтда ошкора норозилик билдирган тадбиркорлардан дўконлари олиб қўйилаётгани ...
11 december 2017
Ëшлар иттифоқи кафиллиги остида жиноятчилар суд залидан озод қилинмоқда. Лекин бу кафиллик шу йилнинг 27 сентябрида қамоққа олинган журналист ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...