Асосий мавзулар
30 january 2026

Олмазор туманида зўравон бандитлар қўлга олинди

Расмий хабарларга кўра Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида Давлат хавфсизлик хизмати ва  ички ишлар ходимлари томонидан  зўравон бандитлар қўлга олинган.

30 январ куни олинган тезкор маълумотларга кўра, қўлга олинган шахслар туман ҳудудида бир нечта йўналишда ноқонуний ҳаракатларни амалга ошириб келишган.

Улар маҳаллий тадбиркорлар ва кичик бизнес вакилларидан «ҳомийлик» ёки «тинчликни таъминлаш» важи билан мунтазам равишда пул талаб қилиш.

Фуқаролар ўртасидаги қарздорлик ва бошқа келишмовчиликларни давлат қонунларини четлаб ўтган ҳолда, жисмоний куч ишлатиш ва таҳдид орқали «ҳал қилиш».

Спорт заллари ва маҳаллаларда ёшларни ўз атрофига йиғиб, жиноий субмаданиятни (кўча ҳаётини) тарғиб қилиш ва улардан куч ишлатиш талаб этиладиган вазиятларда фойдаланиш билан шуғулланишган.

Рейд давомида Олмазор туманидаги бир нечта манзилларида  гуруҳнинг 4 нафар фаол аъзоси воқеа жойида қўлга олинди. 

Улардан ашёвий далил сифатида совуқ қуроллар (пичоқлар, кастетлар) ва ноқонуний айланмадаги маълум миқдордаги пул маблағлари мусодара қилинди.

Гумонланувчиларнинг баъзилари илгари оғир тан жароҳати етказиш ва безорилик моддалари билан судлангани аниқланди.

Ҳозирда Олмазор тумани Ички Ишлар Органлари Фаолиятини Мувофиқлаштириш Бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят қодексининг товламачилик ва қурол ёрдамида безорилик қилиш моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилган. 

Тағин ўқинг
26 september 2025
Аxмад Бейжон Эржиласун Турк ҳайъати Муҳаммад Солиҳ ва унинг дўстларини бошқа кўрмади. Иштван Мандоки қўнғирни ҳам кўришмади. Сўнгги муҳим ...
23 april 2019
Сўнгги вақтларда бош вазир ўринбосари Танзила Норбоева, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев, мамлакатнинг АҚШ ва Бельгиядаги элчилари ...
15 october 2021
13 октябрда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани фуқаролик ишлари судида шоир Йўлчи Рўзиевнинг даъво аризасига биноан очиқ судда Ўзбекистон ...
1 february 2022
Тошкент шаҳрининг турли ҳудудларида ака-ука Зокировларга қарашли “Quyun” МЧЖ томонидан барпо этилган уйларда қурилиш ва хавфсизлик талаблари қўпол равишда ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...