Асосий мавзулар
29 january 2026

«Uzum» маркет соясидаги қароқчилар

Куни кеча президент селекторда юмшоққина қилиб койиган ички ишлар тузилмасидаги киберхавфсизлик бўлинмаларига бугун жон кирди. 

Энди улар огоҳ бўлинг дейиш билан чекланмасдан кибержиноятчиларни кўрсатиб ҳам беришяпти. Манов тўда Чилонзордаги панелка дўмни подволида ўрнашиб Uzum маркет мижозларини алдаб-авраб кредит олиш билан шуғулланган. 

Хўш, шунча пайт бирор назорат органи билмадими буни?  Бирор жабрланган дод солиб бўлинмага ариза кўтариб келмадими? Келган,  телефон қилган,  ариза ёзган – натижа ҳар доимгидек «сан солар»  бўлган. 

Элтуз жамоаси кибер жиноятларга қарши курашиш бўйича реал вазиятни текшириш учун қуйидаги сценарий асосида тажриба ўтказди: 

Муҳбир «Узум маркет номидан чиққан фирибгарлар мени алдади» дея 71 203 55 11 ишонч рақамига қўнғироқ қилди.  Жавоб совуқ, бепарво ва қисқа эди: ҳудудий инспекторга ёки 102 га боғланинг

Бирор маслаҳат ёки аниқ ҳаракат бўлмаса,  ҳатто ҳудудий бўлинмага фуқарони тезкор улаб беролмаса бу ишонч рақамидан нима наф бор ўзи?

Сўнг 102 га уланиб кибержиноят ҳақида хабар бермоқчи бўлдик.  Бироқ меров масъуллар энг машҳур фириб схемасини тушунолмади. 

«Қандай қилиб Узум сизни алдади?»,  «Узум билан боғланиб кўрдингизми?» қабилидаги аҳмоқона саволлар янгради.  Сўнг бу кибер мутахассис мелиса бўлинмага келиб аризани қўлда ёзиб кетишни амр этди. Иш қанчада ҳал бўлади,  ариза қайси босқичлардан ўтади? Саволларимиз жавобсиз қолди. 

Кибер ҳужум бўлсаю, фуқаро қўлда оқ қоғозга ариза қоралаб ўтирса! Ҳар дақиқа ғанимат бўлган пайти хатто онлайн тезкор ариза юбориш имкони йўқ. Кринж. Хуллас,  киберхавфсизлик бўлинмалари тубсиз қудуқ мисоли,  аризангиз тушиб ғарқ бўлади. 

Бу каби кибербункерлар фуқаро маълумотларини қаердан олади? Телефон рақамларни банклар берадими?  Алоқа компаниялар узатадими? Ёки барчанинг шахсий маълумотлари жойланган OneID тизими жиноят олами билан ҳамкорми? Аввал шунга ойдинлик киритайлик. Жиноий тўда схемаларининг фақат ижрочиларини қувиб юрган киберхавфсизлик ходимлари касални даволаш ўрнига пешонага нам латта қўйиб истима тушириш билан машғул кўрсавод молдўхтирга ўхшайди.

Тағин ўқинг
7 july 2025
Гулнора Каримова тақдири эндиликда кўпчилик учун қизиқ эмасдек туюлмоқда. Унинг ҳибсга олиниши юзасидан Ўзбекистон Бош прокуратураси қисқа баёнот бериб, ...
2 december 2019
Қиш мавсуми бошланиши билан мамлакат вилоятларида электр тармоғидаги узилишлар тағин кучайди. Рассом Думҳам Фарғона вилояти, Бешариқ тумани, Телов қишлоғи, ...
31 december 2025
Замонавий ўзбек романчилиги ва сатира жанри асосчиси Абдулла Қодирий НКВД томонидан «халқ душмани» дея айбланиб, 1937 йилнинг 31 декабрида ...
17 october 2016
Мебел жиҳозлари дўконига, эксклюзив шаклда Марказий Осиё давлат рахбарларига мўлжалланган «Президентлик курси»си келтирилди. Курси енгил бир ҳаракат билан, тез ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...