Видео
9 april 2015

Россиянинг Украинага қарши уруши – ҳаётда ҳам, тармоқда ҳам қўрқинчли

Бугунги кунда аҳборот қатламида Россия амалга ошираётган ишларни, нафратни қўзғашдан бошқа нарса дея атаб бўлмайди, дейди журналист Қудрат Бобожонов. 

Сўнгги икки ойдан буён нималар бўлаётганини кўрмаяпсизми? Мен Украинада бўлаётган воқеалар таъсир қилаётган, ташвишлантирётган, безовта қилаётган ва шунчаки қизиқиш уйғотаётганларга мурожаат қилаяпман.

Виртуал дунёда бошланган уруш даҳшати, бугунги кунда Украина Жанубий Шарқида бораётган урушдан кўра кам эмас. 

Миллионлаб одамлар бир бирига беҳуда нималарнидир исботлашга уринишмоқда, ғазабланишмоқда, нафратланишмоқда, тинимсиз «ноғораларни қоқишмоқда». Кўп йиллик дўстлик, оилалар бузилмоқда, нафрат йиғилмоқда. 

Рақамли уруш – жанговор ҳаракатларнинг янгича формати билан ҳозирча биз тўқнаш келганимиз йўқ. Агар Украина воқеалари сизни ҳавотирга солмаётган бўлса ва сиз бу таҳдиларнинг сизга тааллуқи йўқ, дея ҳисоблаётган бўлсангиз хато қиласиз. 

Чунки гап нафақат украина инқирози ҳақида, балки янги ҳарбий технология ҳақида бормоқдаки, ахборотларни бузиб кўрсатилиши ва ташвиқотнинг бошқача кўринишларини шунинг сирасига киритиш мумкин.

25 КАДР 

Қатор россия телеканаллари Украина сюжетларида 25-кадрдан фойдаланишган. 

ЛІГАБізнесІнформ мухбирининг билдиришича, жумладан, журналистларга Россия-24 каналининг 2 май кунги Одесса воқеалари ҳақидаги сюжет раскадровкасини намойиш қилишган. 

Стоп-кадрлардан бирида хусусан «Правый сектор ёнғин чиқарди», Касаба уюшмалари ҳақидаги сюжетда «одамларни бандерачилар ўлдирди» деган ёзувлар кўринади. 

Россия каналлари қўллаётган25-кадр – анча эски технология бўлиб, шахс психикасининг шаклланишига салбий таъсир кўрсатади, янада айниқса, телеэкран олдида кўп ўтирадиган болаларга манфий таъсир кўрсатади. 

ДЕЗИНФОРМАЦИЯ

Гап россия амалдорлари ва журналистларининг қуроллангган, биноларни эгаллаётган ва Донецк ва Луганскдаги дўконларни талаётган одамларни тинч намойишчилар дея аташаётганида ҳам эмас. Ва ҳатто қўшни мамлакатдаги ҳарбий зиддиятларни Украинадаги фуқаролар уруши дея аташаётганида ҳам эмас (гарчи ўлдиилган жангариларнинг аксарияти негадир Россия фуқаролари бўлиб чиқишмоқда).

Россия пропагандаси янада ҳаддидан ошади – “Брест қалъаси” филмидаги йиғлаётган бола, тармоқда Донбассдаги болас сифатида талқин этилади.

Россия аскарларининг Доғистондаги ваҳшийликлари Украина армиясининг Донбассдаги амали сифатида тақдим этилади.

Сурияда олинган тасвирлар донецк қўшинлар амали сифатида намойиш этилади. 

Ёнғин остидаги Донецк фотоси эса умуман фотошопда қилинган.

Бундай мисоллар юзлаб ва бу уйдирилган ўқувчилар ва телетомошабинлар онгига сингдирилган, интернет кенгликлари бўйлаб тарқалаётган ҳақиқий урушдир.

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚДАГИ «ТРОЛЛАР»

Минглаб интернет-троллари изоҳлар ва форумларда жанг олиб боради. Интернетдаги троллинг веб форумларидаги реал одамларнинг фикрини сиқиб чиқариш, Интернетда сохта кампаниялар уюштириш мақсадида амалга оширилади, улар тасаввурлар яратишади ва реал одамларни уруш ҳолатида ушлашади.

Путин машинаси урушда бу усулдан ҳам кенг фойдаланади. Шахсан ўзим бунга ишонч ҳосил қилдим ва фейсбукдаги троллинг урушида ўнлаб дўстларимни йўқотдим. Гарчи улар менда унчалик кўп ҳам эмас эди.

Эҳтимол тармоқлардаги троллар у қадар ҳавфли туюлмас – ахир улар ўлдиришмайдику. Бироқ айнан ўшалар миллионлаб одамларнинг онгила уруш оловини ёқишади – бу ҳам жиноят, фақат унинг миқёси ва оқибатларини ҳали оҳиригача фахмлаб етганимиз йўқ. Уруш тугайди, қўрқув ва нафрат эса биз билан қолади.

Қудрат Бобожонов

Тағин ўқинг
6 june 2019
Андижон вилояти ҳокими ўтказган матбуот анжуманида маҳаллий телевидение раҳбари хориж оммавий ахборот воситаларини “умумий душманимиз”, деб атади. Шу кунларда ...
14 november 2025
Шовотликлар «эмиш» яъни она эмчагини эмиш сўзини «амиш» деб ишлатади. АҚШда эса «амишлар» – бу диний эътиқод боис юз ...
8 january 2026
Дунёни ўзгартиришни истасанг, аввал ўзингдан бошла.
23 february 2025
«Биз ҳақда» текинга мақола ëзилди Одатда дунë етакчи матбуоти Ўзбекистон ҳақида ëзар экан мақола тагида махсус белгини кўрамиз. Бу ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...