Кундалик
5 april 2016

Ҳуқуқ ҳимоячиси Ўктам Пардаев тағин айғоқчилар кузатувида

3 апрел куни Ўктам Пардаев уйининг дарвозаси олдида, оқ рангдаги, номери 25 B 239 BA бўлган «Жигули» русумидаги автомобил ва унинг ичидаги 3 нафар фуқаролик кийимидаги нотаниш шахслар унинг уйини видеотасвирга олаётганини кўрган.

«Машинада уч киши бор эди. Мен шахт билан улар томонга юришим билан, уларнинг иккитаси шоша пиша машинадан тушишиб, худди адашиб қолган йўловчилар каби мендан бир нималарни сўрашга тушишди» – деди eltuz.com билан сухбатда Ўктам Пардаев.

Хуқуқ химоячиси машинадагиларни ўз телефонининг камерасида суратга тушураркан, улар юзларини беркитиб, ўта кўпол охангда «Нега бизни расмга олаяпсан?» деб сўрай бошлашган. Уларга жавобан Ўктам Пардаев, «Нега энди сизларга мени, уйимни ва менинг оила аъзоларимни суратга олиш мумкину, менга сизларни расмга олиш мумкин эмасми?!» деган.

«Улар менга шу маҳалладаги қанақадир бир маросимга келишганини, шу ерда тўхтаб, кечга қолган шерикларини кутишаётганини айта бошлашди. «Биз сени кузатаётганимиз йўқ. Ишонмасанг, юр биз билан ва сен бизнинг ёлғон сўзламаётганимизни ўзинг кўрасан» деди улардан бири.

Улар мен билан гаплашаркан, машина ичида қолган уларнинг шериги видеокамерани беркитишга уринаётганини кўрдим. Мен уларга, тез йўқолинг бу ердан, акс холда устингиздан милицияга арз қиламан дедим ва улар кетишди» – деди Ўктам Пардаев.

rasm262
Уйига ўт қўйилишидан аввал ҳуқуқ ҳимоячиси Дмитрий Тихоновнинг ҳам ортидан машинада айғоқчилар кузатган эди

Пахтада мажбурий меҳнатни ёритгани учун

Хуқуқбон ўз уйи атрофидаги кузатувчиларнинг яқиндан буён пайдо бўлиб қолганини айтар экан, буни пахта далаларидаги чопиқ ишларининг бошланиши билан боғлайди.

«Ғўза чопиғи бошланиши билан, хокимият ўқитувчилар, врачлар ва талабаларни далага чиқаришни бошлайди. Ва улар биз – хуқуқбонларнинг бу холат бўйича мониторинглар ўтказишимизни хам билишади. Шунинг учун ўйлайманки, хокимият айнан шу сабабли мени яна назоратга олишган бўлишлари мумкин» – дейди хуқуқ химоячиси Ўктам Пардаев.

Шу куннинг ўзидаёқ, Ўктам Пардаев ўзини кузатаётганлар устидан шахар милициясига шикоят аризаси йўллаганини айтади. “Улар шикоятимга жавоб бермасликларини биламан, боз устига, энди бу “исковучлар” кўзга ташланмасдан кузатишга ўтишади», дейди яна Ўктам Пардаев.

Хуқуқ химоячиси Ўктам Пардаев ўтган йилнинг 16 ноябр куни, товламачилик ва пора бериш каби тўқима айбловлар билан хибсга олинган эди.

11 январ куни Дўстлик туман жиноий ишлар бўйича суди уни суд залидан озод қилган ва прокурор уни бундан буён Хуқуқ химояси билан шуғулланмаслиги хақида огохлантирган эди. Eltuz.com cайти Ўктам Пардаев устидан кўзғатилган жиноий иш махсус уюштирилгани хақида аввал хам хабар берганди.

Улуғбек Ашур
Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 march 2020
Ўзбек кинорежиссёри Сарвар Каримов 21 март куни ўзининг фейсбук саҳифасида «Сарвиқомат дилбарим» фильмидаги ўпишиш саҳналари ва айрим титрлар кесиб ...
7 november 2025
Инқилоб бўлган кун – 7 ноябрь СССРнинг энг асосий байрами эди. Бугун Ўзбекистонда бу тантана мутлақо унутилган, баъзи қари-қартангларгина ...
15 may 2017
Чинозлик «Аҳмадбой» номи билан машҳур бўлган Аҳмад Турсунбоев томонида ташкил этилган молиявий пирамида фаолиятига барҳам берилганига ҳам бир йилга ...
3 august 2020
Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимидаги вазият ёмонлашган бир пайтда Тошкент шаҳри ҳокими билан боғлиқ хусусий университет тўғрисидаги давлат ҳужжатлари ғазаблантирмоқда. ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...