Кундалик
24 november 2015

Обид Қорига суиқасд маҳкамасини шведлар ҳам кузатмоқда

Ўзбекистонлик таниқли имом Обид қори Назаровга суиқасд қилганликда айбланаётган судланувчи Юрий Жуковский устидан олиб борилаётган маҳкама жараёни швед матбуоти томонидан ҳам мана 2 кундирки кенг ёритилиб борилмоқда.

Жумладан суд жараёнини кузатиб бораётган бир нечта журналистлар маҳкама қай тарзда ўтаётганлиги ҳақида тўғридан тўғри интернет тармоқлари орқали хабар бериб бормоқдалар.

Бундан ташқари Швед СВТ 1 канали орқали ҳам ушбу хабар берилди ва улар ҳам кузатишда давом этмоқдалар. Яна бир асосий жиҳати шундаки, нафақат ОАВ орқали, балки ижтимоий тармоқларда ҳам аксар шведлар бу жараённи катта қизиқиш билан муҳокама қилиб, янгиликларни тарқатиб бормоқдалар.

Мисоли учун «Бротцплац Свериге » , яъни «Жиноят жойи Швеция» деб аталувчи ФБ даги саҳифада бу ҳақда маълумотлар ва шархлар ёзиб қолдирилмоқда. Бундай мисолларни кöплаб келтиришим мумкин албатта.

Асосийси ва мени қувонтираётган жиҳати шундаки швед жамияти бу ҳодисага бефарқ эмаслиги ва улар ҳам ОАВ орқали ушбу жараённи катта қизиқиш билан кузатиб бораëтганидир.

Ҳаттоки бир нечта шведлар билан қилган мулоқотимда улар, “бу Швецияда учрайдиган жудаям кам ҳолатлардан бири. Яъни жиноятчини бошқа давлатдан топиб келиб, судлашни назарда тутаяптилар.” Дея такидлашди.

Бундан ташқари Швед суди адолатли ҳукм чиқаришига шубҳа қилмаган ҳолда, бошқалар учун ушбу воқеа ўрнак бöлишини, Швеция ҳудуди – жиноят содир этиш мумкин бöлган ҳудуд эмаслигини тушуниб этишларини умид қилиб қолмоқдалар.

Швециялик ўзбек блоггер
Дилобар Эркинзода.

Тағин ўқинг
30 november 2015
Дўстлик тумани ТИИБ терговчиси Ориф Анорбоев кимдир маслаҳат учун пул тўлаганлигини билиш учун Ўктам Пардаевга ёрдам сўраб мурожаат қилган ...
31 january 2019
Германияда чиқадиган  «Süddeutsche Zeitung» (Зюддойче Цайтунг) газетаси 29 январь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг интервьюсини чоп қилди. Каримов даврида ...
17 may 2019
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Комил Алламжонов 15 май куни фейсбук саҳифасида айрим сайтлардан тўсиқлар олингани иддаоси ортидан ...
15 december 2020
2016 йил августигача президент Ислом Каримовнинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган ва 2020 йил ноябрь ойининг охирларида ҳибсга олинган Улуғбек Мирзамуҳаммедов ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...