Кундалик
1 december 2015

«Бармоқ изларимизни ғиштлардан изланг…»

Акмал Набиев
Еltuz.com
Яқинда мен ишлайдиган қурилишга полиция ходимлари келиб, ҳужжатларимиз жойида бўлишига қарамай барча ишчиларни полиция бўлимига олиб кетди, текшириш мақсадида. Кўпга келган тўй, кутиб ўтирдик текширув тезроқ бўлишини.

Биринчи бўлиб кириб чиққанларнинг айтишларича бармоқ излари олинаётганмиш ва турли хил кўринишда расмга тушириб олишаётганмиш. Беш-олтита ишчини текширишгунча тушлик вақти бўлиб кетди. Ҳамма ҳайрон текширув нега бунчалик чўзилаётганига.

«Текширгичларингни кўпайтириб қўй ахир» деб юборганлар ҳам бўлди. Кейинроқ маълум бўлишича қурилишда ишлайверганимиз сабаб қўлларимиз дағаллашиб бармоқ излари чиқмаётган экан. Тушликдан кейин текширгичлар ҳам тақдирга тан берди шекилли, бармоқ изларини олмай фақат расмга тушириш билан чекланишди.

Ўша ерида биз ҳам Амур Темур айтган ва юртимизнинг кўп жойларига катта қилиб ёзиб қўйилган машҳур иборани полициячиларга қарата айтиб қўйдик: Бизнинг қудратимизга шубҳангиз бўлса биз қурган иморатларга қаранг. Мабодо бармоқ изларимиз керак бўлса биз тераётган ғиштлардан изланг.

Тағин ўқинг
18 november 2025
Ўртоқлар, жуда долзарб масала муҳокамага чиқяпти. Ростини айтсам, бу хабарни илк эшитганимда далил йўқлиги сабаб эълон қилишга ошиқмадим. Бугун ...
22 april 2023
Агар, дейлик, турк ëзувчиси Ўрхон Помуқ¸ Эрон киночиси Асгар Фарҳодий  ëки Хитой рассоми Чжан Сяоган Парижга келса, Франция матбуоти ...
6 november 2025
Миришкор туманида мол ва қўйларни ўғирлаш ҳолатлари сезиларли даражада ошган. Бу ҳақида Элтузга туман аҳолиси хабар берди. «Айрим ўғрилар ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...