Кундалик
3 december 2015

Муҳаммад Солиҳга навбатдаги суиқасд олди олинди

Туркиянинг Анадўли агентлиги тарқатган ҳабарга кўра 2 декабр куни Ўзбекистон мухолифати лидери Муҳамад Солиҳнинг Истанбулдаги ховлисига икки шубҳали киши машинада келиб суиқасд қилишга уринган пайтда қўлга олинган.

Анадўли агентлиги мухбирига кўра “суиқасд уриниши юз берган пайт уйда Муҳаммад Солиҳнинг ўғли Темур Солиҳ бўлган”

Воқеа жойига етиб келган Туркия Тееррорга қарши кураш идорасининг тезкор гуруҳи суиқасдга уринган кишилар тушган автомобилни орқасидан қувиб куршаб олишган.

Машина ичида бўлганлардан бири Ўзбекистон яна бири эса Россия фуқароси бўлган.

Анадўли агентлиги қочди-қувди асносида қўлга олинган бу икки кишининг исмини М. Д ва Ф. А. тарзида берган.

Тадбир доирасида суиқасдчилар шериги дея кўрилган яна беш киши қўлга олинган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
12 may 2017
11 май куни БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зейд Раад Аль-Хусейннинг ташрифи якунланди. Ташрифнинг бош натижаси 15 йиллик ...
4 december 2023
Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 165-моддаси 3-қисми (жуда кўп миқдорда товламачилик) ва 276-модда 2-қисми (кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини сақлаш) агар судда ...
14 january 2020
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг 15-16 январь кунлари Тошкентга ташрифи арафасида медиатармоқда Ўзбекистоннинг ЕОИИ (Евроосиё иқтисодий иттифоқи)га қўшилиши ...
25 august 2016
Рио де Жанейрода ўтган бу йилги ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари Ўзбекистон тарихида энг кўп медал қозонишди. Рио Ёзги ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...