Асосий мавзулар
10 april 2020

10 апрель – Халқаро қаршилик кўрсатиш куни

Ҳар йили 10 апрель куни ўтадиган бу байрамнинг моҳияти фашизмга, диктатурага бўйcунмаслик, тинч норозилик акциялари, саботаж, баъзан эса қуролли қаршилик кўрсатишни ҳам англатади.

Қаршилик кўрсатиш ҳаракатларининг қуролли шакллари, айниқса, Иккинчи жаҳон уруши пайтида Учинчи рейх томонидан ишғол қилинган ҳудудлардаги антифашистик ҳаракатларда яққол кўринади.

Америкалик олим Жин Шарп авторитар режимларга қарши нозўравон кураш усуллари ҳақидаги китобида тинч йўл билан қаршилик кўрсатишнинг 200га яқин усулини келтиради.

Бугунги кунларда

Диктатура тузумларига қарши олиб борилаётган норозилик ҳаракатлари, рангли инқилобларда бўйсунмаслик ва қаршилик кўрсатишнинг тинч усуллари кўпроқ қўлланилади ва тарғиб қилинади.

2000 йилнинг 5 октябрида серб диктаторини қулатган “Отпор!” ҳаракатини бунга мисол келтириш мумкин.

2003 йили Грузияда амалга оширилган “атиргул инқилоби»ни қаршилик кўрсатиш ҳаракатларининг ижобий натижаси дея баҳоласа бўлади.

Ўзбекистонда

Ўтмишда совет мустамлакаси ва Россиянинг хомашё базаси саналган Ўзбекистонда ҳам умумхалқ қаршиликлари турли шаклларда озми-кўпми кузатилган.

Яқин тарихни оладиган бўлсак, бунга 90-йилларда миллий мустақиллик учун кураш бошлаган “Бирлик” ва “Эрк” демократик партияси, Ўзбекистон эркин ёшлари уюшмаси ҳаракатларини мисол келтириш мумкин.

Охир-оқибат совет империясининг қулаши ҳам шундай ҳаракатлар самарасидир.

Бироқ Ўзбекистонда бугунги кунда авж олаётган диктатура, ҳокимият ва миллий бойликларнинг битта клептократ қўлида жамланиши очиқ жамиятнинг жиддий қаршилик кўрсатишини тақозо этмоқда.

Бир вақтлар Ўзбекистонда миллий озодлик, ҳуррият, адолат ва демократия учун курашган айрим инсонлар ҳамон қамоқларда қолмоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
8 july 2019
Дилором Иcҳоқова 1955 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат университети журналистика факультетига ўқишга кирган. Шеърлари матбуотда чоп қилинган. «Эрк» ...
26 september 2018
Бир гуруҳ ўзбек зиёлилари 25 сентябрь куни марҳум ўзбек шоири Рауф Парфининг 75 йиллик юбилейини ўтказиш учун Тошкентдаги «Шош» ...
16 april 2019
Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани маъмурий ишлар суди 15 апрель куни ҳуқуқ фаоли, 68 яшар Аъзам Турғуновнинг ички ишлар ходими ...
2 may 2015
Бу бахслар НКВД- КГБ пропагандаси яратган заҳарли заминда ўсган мутант дарахтлар меваси каби туюлди менга. Мамлакатда на Чор мустамлакачиларига ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...