Кундалик
13 april 2016

ИШИДга алоқадорликда айбланган армани фермернинг адвокати хибсга олинган

eltuz.com сайтига, ИШИДга алоқадорликда айбланиб, 7 йил озодликдан махрум қилинган Жиззахлик фермер, армани миллатли Арамаис Авакяннинг адвокати Олим Қобилов хибсга олиниб, қамоқ жазосига хукм қилингани хақида хабар етиб келди.

Ўтган йилнинг 4 сентябр куни МХХ томонидан ўғирлаб кетилиб, ИШИДга алоқадорлик ва қўпорувчиликда айбланган фермер Арамаис Авакян хамда унинг 5 нафар шеригининг тергови қийноқлар ва рухий босимлар остида олиб борилганини тасдиқловчи мухим далиллар ва фактларни элтуз сайти орқали ошкор этилишига хисса қўшган Олим Қобилов, ушбу иш бўйича хукм ўқилишига бир неча кун қолганида, кутилмаганда линцензиядан махрум қилинган эди.

rasm1152
Авакяннинг адвокати Олим Қобилов, 7 йиллик қамоқ жазосига хукм қилинган

Ўша кунлари у бизга, Жиззах вилоят МХХнинг тайзиқи билан линцензияси олиб қўйилганлигини айтиб, ушбу сохта жиноий ишни уюштирган юқори мартабали вилоят амалдорлари “Арамаис Авакян иши” тафсилотларини ошкор этмаслик учун ҳар нарсага тайёрлиги хақида огохлантирган эди.

Шунингдек, адвокат Олим Қобилов, линцензиясиз қолган бўлсада Арамаис Авакян иши бўйича унинг оиласи ва яқинларига хуқуқий кўмак беришда давом этишини ва ушбу “қўлбола” жиноий ишни Олий судгача олиб чиқишга кўмаклашишини хам айтган эди.

Иш фаолиятидан четлатилган бўлишига қарамай, Олим Қобилов ўз ваъдасида қолди: у, сохта айбловларни бўйнига олиши учун ноинсоний қийноқларга солинган Арамаис Авакян, Дилшод Алимов, Бектемир Умрзоқовларнинг яқинларига норасмий тарзда хуқуқий маслахатлар бериб борди, уларга юқори инстанцияларга аризалар ёзишни ўргатди.

Бу орада, 19 феврал куни Арамаис Авакян ва унинг шериклари устидан хукм ўқилди. Таажубланарли жойи шундаки, 50 сахифага жо бўлган суд хукмининг биринчи сахифасида, “…судланувчи Арамаис Авакян ва Дилшод Алимовларнинг манфаатларини химоя қилувчи адвокати Олим Қобиловнинг иштирокида…” деб ёзиб қўйилган эди. (ўша сахифанинг расми илова қилиняпти)

Хукм ўқилган суд мажлисида адвокат Олим Қобиловнинг иштирок этмаганини судланувчиларнинг яқинлари хаммаси тасдиқлади. Сайтимиз мухаррирининг адвокатни топишга уринишлари бесамар кетди.

Олим Қобилов изсиз ғойиб бўлганди

Ва нихоят, Жиззахдаги танишларимиз йўқолиб қолган адвокатнинг тақдири ҳақида дарак топишди. Дарак эса унчалик қувонарли эмас эди.

Уларнинг Жиззах вилоят адлия бошқармасидаги манбааларига таяниб айтишича, адвокат Олим Қобилов, бундан бир ойларча муқаддам, Ўзбекистон Жиноий кодексининг Товламачилик (168 модда) хамда Пора бериш (211 модда) каби моддалари билан айбланиб, 7 йиллик қамоқ жазосига хукм қилинган.

Айбланувчилар Арамаис Авакян хамда Дилшод Алимовларнинг ноинсоний қийноқларга солингани, терговнинг жиноий просессуал коидаларга мутлақо зид равишда олиб борилгани хақидаги хабарларни ОАВга сиздиришга хисса қўшган, химоясидаги фермер ва унинг шериги манфаатларини суд мажлисларида мохирона химоя қилаётган адвокат

Олим Қобиловнинг касбий фаолиятига, Жиззах вилояти МХХ шу тариқа нуқта қўйди.

Улуғбек Ашур
Eltuz.com

Тағин ўқинг
14 january 2026
Альберт Эйнштейн Ўзбекистондан Парижга келган раққосанинг қўл рўмолига ëзган формула нима эди? Бу формула вақт туйнуги борлигини кўрсатувчи энг ...
15 october 2022
Куни кеча Учкўприк туманидаги 80 нафарга яқин фермер аввал прокуратурага, сўнг туман ҳокимлигига чақиртирилиб, ерни топшириш ҳақида мажбуран ариза ...
7 june 2022
Бу кун Англия фуқаролик жамияти томонидан монархия зўравонликларини чеклаш йўлида туб бурилиш ясалган санадир. 1628 йилнинг 7 июнида инглиз ...
3 november 2025
Хоразм вилоят маданий мерос бошқармаси раҳбари бўлиб ишлаган,  сўнг лавозимидан “ариза”сига асосан бўшатилган Алишер Исмаилов 2023 йилда “Ичан қалъа” ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...