Вақт машинаси
17 may 2023

17 май – Газли зилзиласи

1976 йилнинг 8-17 апрелида Ўзбекистоннинг табиий газ олинадиган ҳудудида жойлашган Газли шаҳрида бирин-кетин туркум ер қимирлашлари юз берди.

Даҳшатли воқеа гувоҳлари биринчи бўлиб шаҳарни ҳайвонлар, итлар, мушуклар, эшаклар тарк этиб қочишга урина бошлаганини эслашади.

Илк зилзила 8 апрель куни маҳаллий вақт билан соат 8:41 да 8-9 балл атрофида юз берди ва шаҳарнинг ярми яксон бўлди.

Иккинчиси, дастлабкисидан анча кучли зилзила ўша йилнинг 17 майида 12 баллик шкалада 9-10 балл даражасида юз бергани қайд этилди.

Воқеа гувоҳлари ер аввалига вертикал, кейин горизонтал тарзда бориб-келиб силкина бошлаганини эслашади.

Зилзила натижасида Газли шаҳри ер билан яксон бўлгани, бино ва иншоотларнинг 90 фоизи вайрон бўлгани, 20 мингдан зиёд аҳоли жабр кўргани айтилади.

Сейсмологларнинг огоҳлантириши туфайлигина бу сафар қурбонлар кам бўлгани айтилади, гарчи бу юзадан шаҳарда илмий иш олиб бораётган москвалик аспирант қизнинг гапини кўпчилик жиддий қабул қилмаган.

Газли зилзиласи бўлган даврда шаҳарга ёндош аҳоли масканларида ҳам турли даражада ер қимирлаши кузатилган.

Жумладан, Бухоро ва Ромитонда 7 балл, Зарафшон, Томдибулоқ, Қоракўл ва Чоржўйда 6, Беруний, Урганч, Хива, Навоий, Каттақўрғон, Самарқанд ва Жиззахда 5, Тошкент, Олмалиқ, Ангрен, Чирчиқ, Қарши, Денов ва Термизда 4, Нукус, Андижон ва Фарғонада 3 балл ер қимирлашлари қайд этилган.

1984 йили шаҳарни тиклаш учун қурилишлар бошланган айни зилзила ўчоғида 7.2 магнитудадан зиёд даражадаги ер қимирлаши ҳали ўзини ўнглашга ургурмаган шаҳарни тағин вайрон қилди.

8 йил ичида битта жойда 7 магнитудадан зиёд даражадаги зилзилаларнинг такрорланиши дунё сейсмология тарихида камдан-кам кузатилган ҳолатдир.

Газли зилзиласи техноген характерга эга бўлгани, яъни экспертлар фалокатнинг ҳудуддаги конлардан назоратсиз тарзда табиий газ олиниши натижасида юз бераётганини айтишади.

То бугунгача Газлида ҳар йили 5-8 бор турли даражадаги ер қимирлашлари муттасил қайд этиб келинади…

Eltuz.com

Тағин ўқинг
22 june 2021
Яқинда БМТ ишчи гуруҳи 2018 йил охирида қамалган собиқ ўзбек дипломати Қодир Юсуповнинг ҳибсга олиниши ўзбошимчаликдир, деган хулосага келди. ...
21 january 2021
«Элтуз» 21 январь куни сатира йўналишидаги тўрт минунтлик янги анимацион фильмни тақдим қилди. Бунда ўзбек фермерларининг хонавайрон бўлишига сабаб ...
2 march 2021
“Қизларим қаердалигини билмайман. Хотиним эса кечалари билан ухлай олмайди. Мен ғамга ботдим”. Ўн минглаб одам қатори Хитойнинг “қайта тарбиялаш ...
11 october 2025
Ўзбекистондаги энг оғриқли масалалардан бири — ташқи миграция. Чет элда, айниқса Россия каби давлатларда меҳнат қилаётган юртдошларимиз турли қийинчилик, ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...