Асосий мавзулар
16 june 2016

Мажбурий сотилаётган мустақиллик шиори

Фарғона вилоятнинг таълим муассасалари директорлари иккитадан олиши керак бўлган “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиорининг ҳар бири 90 минг сўмдан.

Шу йилнинг 2 июнида чиққан Ўзбекистон Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорида айни шу шиор байрамнинг асосий ғояси бўлиши кераклиги айтилган эди.

«Районо рахбарлари қайсидир босмахона билан шартнома тузган бўлса керак», – деди Eltuz.comга исми сир қолишини сўраган риштонлик мактаб директори.

Унинг билдиришича, туманда 64 та мактаб бор. Яна боғчалар, мусиқа ва санъат, спорт мактаблари, «Баркамол авлод» болалар маркази каби Районо тасарруфидаги «Баркамол авлод» болалар маркази каби муассасалар мавжуд.

«Уларнинг ҳар бири камида иккитадан шу шиор битилган баннерни олиши шарт ва зарур. Бу шиор муассасанинг энг кўринарли жойига осиб қўйилиши керак» – дейди директор.

Унинг фикрича, Районо раҳбарлари шиорнинг сотилишидан манфаатдор. Бўлмаса ҳар бир мактаб директорининг қўлига иккитадан мажбуран тутқазвормаган бўларди.

Районо раҳбарлари билан боғланганимизда, ҳақиқатдан ҳам баннерлар сотилаётганлигини айтишди. Бироқ, улар ҳам “юқори”нинг топшириғини бажараётган экан.

Бугунгача Ўзбекистондаги мактаб, боғча ва бошқа тарбия муассасаларида ўлпонлар шусиз ҳам етарли эди.

Мактаб таъмири, темир-терсак, макулатура, келиб-кетадиган текширувчилар, чопиққа бормаслик, ипак қурти боқмаслик учун йиғиладиган йиғимлар устига, яна мустақиллик байрами арафасида “Шиор пули” ҳам қўшиладиган бўлди.

Насима Даврон қизи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 november 2021
Янги миллий кутубхона қурилиши (янги миллий театр қурилиши ҳам) янги ва яп-янги Ўзбекистондаги энг кераксиз лойиҳа. Кечагина қурилгани Навоий ...
28 november 2018
Таниқли ўзбек хонандаси Севара Назархонни маҳаллий ТВда ва бошқа жойларда намойиш этилаётган реклама роликларида кўп учратиш мумкин. Унинг ҳамма ...
13 july 2020
Ўтмиш тозалаб қўйилган. Ëлғон эса ҳақиқат дея бизга тақдим қилинмоқда. Бу гапни ëзувчи Жорж Оруэлл бундан 70 йил олдин ...
17 june 2020
Менга берилган қамоқ жазосининг тугашига саноқли кунлар қолганида, яъни январь ойи ўрталарида ёнимга Антоненконинг чопари келди ва СПП Антоненко ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...