Cатира
6 july 2016

Президент Каримов Путин олдида рақсга тушганини термизликларга айтиб берди

30 июнда Сурхандарё вилояти Термиз туманида маҳаллий деҳқон-фермерлар билан учрашуви чоғида Ўзбекистон президенти Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммитида Хоразм лазгиси янграганда ўз ўзидан оëқлари қимирлаб рақсга тушганини айтиб берди:

“Ҳаммаси ёнимда ўтириб… Чап томонимда, ўнг томонимда энг катта давлатларнинг раҳбарлари… Хитойнинг раҳбари бўладими… Ҳаммасининг қойил қолганини мен гувоҳиман. Ва тасодифан, ўзим кутмагандим, ўйинга чиқиб кетибман,” деди Ислом Каримов у билан учрашувга келган фермерлар қийқириғи ва олқишлари остида.

Ислом Каримов Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти тарихида рақсга тушган ягона раҳбар ҳисобланади.

Каримов ворис бўлган компартия тарихида Хрушчевнинг Сталин олдида украинча рақсга тушган воқеаси мавжуд.

Рассом KIRPI
Eltuz.com

Тағин ўқинг
18 october 2015
Шохрух Алибоев, 2013 йилнинг 27 июнида ота онасидан ажратилиб болалар уйига топширилган эди. +видео
23 january 2019
Ўзбекистонда мажбурий обунанинг тақиқланиши кўплаб маҳаллий газета ва журналларнинг ёпилишига олиб келиши мумкин. 11 январь куни «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар» порталида ...
28 november 2015
Умида Аҳмедова Eltuz.com Тошкентда “Осиё рамзи” рахбарияти остида «Модалар ҳафтаси»ни тиклашди, кўрсангиз ғирт “а ля биз ҳам бормиз” усулида. ...
26 june 2017
Бугун Швецияда яшаётган ўзбекистонлик фаол Дилобар Эркинзода судья Низом Рустамовнинг ундан пора сўраганини очиқларкан, Швеция ва Ўзбекистондаги судлар ўртасидаги ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...