Асосий мавзулар
9 august 2016

«Туя гўшти еган» қонун қабул қилинадими?

«Адолат» газетаси (05.08.16) қарийб 25 йилдан кутилаётган милиция тўғрисидаги қонун қабул қилиниши мумкинлиги тўғрисида мужда берди.
Газетанинг ёзишича, «Адолат» партиясининг Қонунчилик палатасидаги фракцияси йиғилишида «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Йиғилиш баёнида нега шунча йиллардан бери бундай қонун қабул қилинмагани сабаблари кўрсатилмаган бўлса-да, уни тайёрлашга бу ҳақдаги топшириқ давлат раҳбаридан келганидан сўнг киришилганига аниқ ишора бор.

Яъни конституциянинг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимда Ўзбекистон президенти «шу кунгача ички ишлар ва ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятини тартибга соладиган қонуннинг йўқлиги»ни эслатиб, бу ҳақда таклифлар берганидан кейин ниҳоятда зарур бу ҳужжатни қабул қилиш ҳаракатлари бошланган.

«Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ички ишлар органлари ва уларнинг ходимлари фаолиятини тартибга солувчи 94 та норматив ҳужжат мавжуд… Айтиш мумкинки, сезиларли ҳажмдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базасининг тарқоқлиги, ички ишлар органларининг ҳуқуқий асослари бир бутун тарзда шакллантирилмагани ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини таъминлаш имкониятини бермаяпти», дея ёзғиради «адолатчилар».

Партия вакилларининг сўзларига кўра, миллий ва хорижий тажрибалар инобатга олинган бу қонун лойиҳаси «Ўзбекистон Республикасида биринчи бор ички ишлар органлари ва унинг ходимларининг ҳуқуқий мақомини қонун даражасида мустаҳкамлашга, уларнинг ижтимоий зарурати ва аҳамиятини эътироф этишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир».

Албатта, ҳечдан кўра кеч бўлса-да, яхши ишнинг амалга оширилгани маъқул. Бу қонунни нафақат мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари, балки мақоми шу вақтгача ҳуқуқий жиҳатдан юқори даражада мустаҳкамлаб қўйилмаган ички ишлар органларининг ўзлари ҳам интиқлик билан кутмоқда.

Лекин қонун қабул қилингани билан унинг ижроси ҳаётда ўз аксини топмаса, бошқа кўплаб қонунлар қатори бу ҳуқуқий ҳужжат ҳам бир қоғоздек бўлиб қолмасмикин!?

Eltuz.com

Тағин ўқинг
29 may 2023
Олий Суд қабулига борган Элтуз обуначиси Одилбек шикоят мактуби: “Жума, 26 май куни Олий суд раиси, Бош прокурор, Ички ...
21 october 2019
Сўнгги вақтлардаги воқеликлар Ўзбекистонда диний масалалар устидан назорат яна кучайиш сари юз тутганидан дарак бермоқда.  Зеро, жамиятда диний эркинликнинг ...
26 november 2025
ЦЕНЗУРА Бу учрашувдан кейин илк даъфа КГБнинг реал тазйиқини сездим. Очиқ эмас, зимдан. Ёзувчилар Уюшмасидаги ходимларнинг мендан ўзларини олиб ...
17 december 2021
Кун чиқди. Кун ботди. Олдинги спичдан кейин роппа-роса 6 марта тонг отди. Энг узун ялдо туни ҳам ортда қолди. ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...