Cатира
10 august 2016

Тошкентда арчалар бўялмоқда

Мустақиллик куни арафасида арчаларнинг бўялиши ҳақидаги навбатдаги расмни eltuz.comга рассом Адолат йўллади. Бунда қуёшда сарғайиб қуриган арчани бўяётган фаррош аёл акс этган.

Ўзбекистон ҳукумати эгаларининг мантиқсиз амалини ифода этувчи бу манзара «Ҳокимият одамни бузади, мутлақ ҳокимият эса уни мутлақ ҳароб этади» деган бовариялик машхур файласуф Джон Дальберг-Актоннинг қанчапик ҳақ эканини англатади.

Аэрозол билан бўялган қуриган арчалар сурати Фейсбукка ташланиши билан бошланган мунозара ижтимоий сайтларда ҳануз давом этмоқда.

Тошкент ҳиёбонларидаги кесилган беҳисоб навқирон дарахтлар ўрнида экилган арчаларни бўяш, сирти ялтироқ, ичи қалтироқ мамлакат манзарасига айланди.

Иссиқ иқлимга чидамай қуриган бу арчаларнинг бир вақтлар «дарахткесар ҳукумат рахбарлари» зуғуми остида аҳолига мажбуран эктирилгани кўпчиликка сир эмас.

Ҳиёбонларда чопилган азим дарахтлар ўрнига экилгану, кўкармаган арчаларни бўяб кўрсатиш, биноларнинг ички коммуникацияси, канализация тизимини янгилаш ўрнига уларнинг сиртини пластик билан қоплаш каби зарарли амалларнинг узвий давомидир.

Рассом Адолат
Eltuz.com

Тағин ўқинг
15 april 2019
Ўтган асрнинг 80-йиллари сўнггида мамлакатда эрк ва демократия учун бошланган жабҳада кўплар қатори жавлон ураркан, мен учун ҳам Бертольд ...
20 july 2016
19 июл куни «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси Матбуот хизмати таниқли хонандалар Ситора Фармонова, Сарвар Азимов ва Комил Фозиловларнинг лицензияси тугатилганини ...
5 july 2018
Муҳаммад Бекжон ўз китобининг навбатдаги бобида 2003 йилнинг 8 майидаги воқеаларни тилга олади. Ўша куни у «Франс пресс», IWPR, ...
26 june 2018
Сил касаллиги ташхиси билан «Сангород»га этап қилинган Муҳаммад Бекжон ўзининг соппа-соғ эканини эътироф этишига қарамай, даволовчи врач унга 10 ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...