Кундалик
13 september 2016

Ўзбекистонда пахта кампанияси бошланиши муносабати билан Ўзбекистон-Германия инсон ҳуқуқлари форумининг мурожаати

Агар Сиз ёки яқинларингизни пахта теримига қатнашишга мажбурлашса, агар Сиздан пахта теримига бормаслик учун пул талаб қилишса, марҳамат, бу ҳақдаги маълумотларни биз билан ўртоқлашинг!

Фэйсбукдаги https://www.facebook.com/eltuzcom/ манзилида хабар қолдиринг

ёки [email protected] электрон манзилига мактуб йўлланг.

Ўзбекистонда пахта терими бошланди. Бу сафар ҳам қишлоқ хўжалигига умуман алоқаси бўлмаган талабалар ва бюджет ташкилотлари ходимлари пахта далаларига жўнатилмоқда.

Амалдорлар кишилар пахта теримига ихтиёрий равишда жўнаб кетаётганини таъкидлаётганига қарамай, ўтган йиллар тажрибаси пахта йиғим-терими мажбурий эканини, унда қатнашишдан бош тортиш университетдан ҳайдалиш ёки ишдан бўшатилиш билан жазоланишини кўрсатмоқда.

Ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари, талабалар ва бошқа кишиларни пахта теримига мажбурлаш орқали амалдорлар мамлакатимиз қонунчилигини қўпол равишда бузмоқда, одамларнинг фаровонлигига зарар келтирмоқда, уларнинг соғлиғига путур етказмоқда ҳамда ўқувчилар ва талабаларнинг таълим олиш сифати ёмонлашишига сабаб бўлмоқда.

Бизда бу қонунсизликка қарши курашиш учун фақат битта восита мавжуд. Бу ошкораликдир.

Сиз вазиятни ўзгартира олмайман, деб ўйлайсизми? Асло бундай эмас!

Сиз Ўзбекистонда фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларига қандай риоя этилаётганини кузатиб бораётган халқаро ташкилотларга аслида нималар содир бўлаётганини билдириш орқали ўзингизни мажбурий пахта теримидан қутқаришингиз учун илк қадамингизни ташлашингиз мумкин.

Ўзбекистон-Германия инсон ҳуқуқлари форуми ташкилоти жорий йилда пахта йиғим-терими мавсумидаги мажбурий меҳнатнинг мустақил мониторингини ўтказади. Биз ҳурматли ўқувчиларимизни ҳаққоний маълумотлар йиғишга кўмаклашишга чақирамиз.

Эслатиб ўтамиз, мажбурий меҳнат – бу инсонни бирор жазо таҳдиди остида ҳар қандай ишни бажаришга мажбурлашдир. Мажбурий меҳнат Ўзбекистон Меҳнат кодексининг 7-моддаси билан тақиқланган.

Ўзбекистон-Германия инсон ҳуқуқлари форуми

Тағин ўқинг
23 november 2016
Ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Урлаеванинг аризасига Чиноз Туман прокурори Д. Маҳмудов томонидан берилган жавобда таълим ва тиббиёт ходимлари пахта даласига ...
7 february 2020
Мана, яна ҳафта айланиб, сиз билан юзма-юз кўришиб турганимдан мамнунман. Жадвалга риоя қилиш ва интизом яхши нарса.  Бир катта ...
22 july 2022
Америкада «Газета тоғи» деган чўққи бор. Бир пайтлар ҳинду қабилалари шу чўққи тошларига ўз кечмишларини расм чизиб изҳор қилиб ...
21 january 2021
Андижонлик 31 ёшли тадбиркор Алишер Неъматуллаев тортиб олинган мулкини ҳимоя қилиб, судга 1089 марта мурожаат қилди. 252 та суд ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...