Cатира
16 september 2016

Бугун Мирзиëев Жиззахга келди

Бугун Жиззахга Мирзиёев келиши муносабати билан қўй сўйилади. Бу вилоятда у ҳокимлиги даврида нималар қилмади, айниқса Каримовнинг кўнглини олиш учун. Энди унинг ўзи мамлакат ҳукмдори сифатида боради у ерга… Қўй нима деган гап?

«Бу қўйнинг нархи фантастик даражада қиммат бўлиши мумкин», дейди рассом Адолат, eltuz.com нашрига жўнатган янгги сувратига изоҳ бераркан.

Нега шундай бўлмасин, ахир илгари Шавкат Мирзиёев томонидан Каримов учун безатиладиган «потёмкин қишлоқлари», қилинадиган дабдабаю-асъасалар энди унинг учун қилинадику.

Ҳатто ўзига энг яқин бўлган марҳум Каримовнинг худойисига ошни ўзгалар чўнтагидан қилдиришни афзал кўрган Мирзиёев учун, бу ишлар нафақат эски анъана, балки йигирма етти йил сўнггида ушалган армондир.

Дарвоқе, унинг оёғи остига сўйиладиган қўйнинг нархи, бош вазир (янги юртбоши) иштахаси каби муттасил ошишда давом этади.

«Мирзиёев келаяпти, оёғи остига сўйиш учун қўй келтиринг!»

Рассом Адолат
Eltuz.com

Тағин ўқинг
8 may 2017
Ижтимоий тармоқда картошка савдоси билан боғлиқ жанжал ва турнақатор навбатлар акс этган тасвирлар бот-бот пайдо бўла бошлади. Ўзбекистонда энг ...
16 september 2016
Бугун Жиззахга Мирзиёев келиши муносабати билан қўй сўйилади. Бу вилоятда у ҳокимлиги даврида нималар қилмади, айниқса Каримовнинг кўнглини олиш ...
12 october 2020
Москвада янги туғилган чақалоқни метронинг кириш жойида қолдиргани учун ўзбекистонлик фуқаро суд қилинмоқда. У 15 йилгача озодликдан маҳрум этилиши ...
25 august 2020
Диктатор учун трансформер тахт. Рассом Туз
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...