Видео
29 september 2016

Пугачёвани ўзбек мухлиси ҳуркитди

Ёш келин куёвларга ўз тилакларини билдираркан, машҳур рус примадоннаси, «Пригласите Даму танцевать!» қўшиғини куйлайди.

Қўшиқ асносидаги «таклиф»ни чинга йўйган, унинг ишқибозларидан бири, барваста, семиз ва тепакал эркак саҳнага чиқиб келади.

«Ты меня пугаешь!», дейди қўшиқ оҳангини бузмаган ҳолда, эркакннинг оғушини тарк этишга уриниб Пугачева. Кейин эса у чап қўли билан эркакнинг елкасидан қучиб куйлашда давом этади:

«Мне бы вас околдовать,
Увести со сцены и потерять,
Заберите его! Ваша спутница простит…»

дея енгил мутойиба аралаш импровизация билан ўжар эркакни саҳнадан четлатишга муваффақ бўлади.

Айрим манбаларда тўйнинг Тошкентда ўтгани, келиннинг Лабзакдан, куёвнинг эса БААдан экани айтилади.

Бундан илгари эса, тўйнинг дубайлик куёв томонидан ташкил этилгани ва унга Алла Пугачеванинг таклиф этилгани ҳақидаги гапларни бир қанча нашрлар инкор этган эди.

«Куёв шунчаки арабларнинг чўпони (чапони.таҳр.)ни кийган» дея ёзди Ўзбекистондаги diydoraziz.uz нашри.

Photoday.uz нашри эса, Алла Пугачёванинг бу тўйга эмас бошқа бир оиланинг тўйига ташриф буюрганини билдирди.

Qalampir.uz нашри эса, Алла Пугачева қатнашган тўй август ойида Тошкент шаҳридаги “Яккасарой” ресторанида бўлиб ўтганини ёзган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
31 january 2018
Стокгольм марказида террор ҳужуми уюштирганликда айбланаётган 39 ёшли Раҳмат Оқиловга швед прокурори умрбод қамоқ жазоси берилишини сўради. Бу ҳақда ...
16 april 2017
Муҳолифатдаги “Бирлик” партияси лидери, ҳозир АҚШда яшаëтган Абдураҳим Пўлатов Туркия ватандошларига мурожаат қилиб, якшанба куни Туркияда президент ваколатини узайтириш ...
30 october 2018
«Хоразм ёшлари» газетаси муҳаррири ўринбосари, 47 яшар журналист Давлатназар Рўзметов 29 октябрь куни Қўшкўпир тумани ҳокимлиги биносида пахта сафарбарлигига ...
4 december 2019
(Муҳаммад Солиҳ ва Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон суҳбатларини тинглаб) 1980 йиллар бошида раҳматли отам Мадамин Бек билан шоир Омон Матжоннинг ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...