Cатира
13 october 2016

Жарроҳлик амали пахта тугагунга қадар қолдирилади!

Операция столида қолаётган шўрлик беморнинг пахта тугашини кутишдан бошқа чораси йўқ. Чунки тиббиёт ходимлари учун инсон соғлиғидан кўра, пахта териб топадиган пули афзалроқ.

Ҳар ҳолда ўзбек ҳукумати расмийлари шундай дея ҳисоблайди. Улар бу йил ҳам катта пул ундириш таъмасида, шифокорларнинг пахтага чиқишларини қўшимча даромад манбаи дея Жаҳон банкини ишонтиришга уринишмоқда.

Айни пайтда, Ўзбекистон шифохоналарини кезсангиз у ерда беморлар кўплигига қарамай, уларга қарайдиган шифокорларнинг камлигини кўрасиз.

Уларнинг аксарияти пахтада. Айримлари эса ўрнига одам ёллаб уйда қолишни афзал кўради.

«Бу ҳам уларнинг «қўшимча даромад» топиш йўлидаги бизнесларининг бир қисми бўлса керак?», дейди аччиқ заҳарханда билан навбатдаги карикатурани eltuz.com нашрига жўнатган рассом Туз.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
25 december 2025
1991 йил 25 декабрь воқеалари инсоният тарихидаги энг йирик сиёсий бурилиш нуқталаридан бири ҳисобланади. Шу куни 70 йилдан ортиқ ...
2 june 2022
Россия истилочилари томонидан Самарқанд босиб олингач, 1868 йилги энг қонли жанглар Зирабулоқ тепалигини сақлаб қолиш учун бўлди. Бироқ Россиянинг замонавий ...
15 december 2015
Улуғбек Ашур Eltuz.com 14 декабр куни Жиззах шаҳрининг Бобур махалласида бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида ўқиб берилган МХХ мактуби мазмунидан ...
30 march 2020
(Эпистоляр эссе) Марҳабога Кўпинча адабий муҳитдан чарчаганимда сенга сим қоқаман. Балки опамдек яқиним бўлганинг учундир ёки инжиқлигимни кўтарадиган иккита ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...