ART-DURBIN
3 november 2016

Роберт Граббе қайчисидан чиққан Туркистон альбоми

1991 йили Қарағандада оламдан ўтган рассом Роберт Граббе 1903 йилда Новороссийскдан Одессага қараб сузаëтган кема ичида туғилган эди.

3Фирибгару қартабозлар билан тўла Одессани ҳайратга солиш қийин. Аммо Роберт қўлига қайчи олиб қоғоздан силуетлар кесганида одессанинг мана-мен деган оғалари ҳам ҳайрон қолишган.

Роберт Одесса ойдинлари Юрий Олеш, Эдуард Багрицкий, Валентин Катаевлар билан ошно бўлди.

41925 йилда Роберт Граббе бир гурух рассому ëзувчилар билан бирга Ленинградга йўл олди.

Бадиий академияда ўқиш жараëнида Роберт Граббет силует яратиш, гуаш ва китоб графикаси бўйича комил малака олди.

1930 йилдан бошлаб Граббе Москвадаги нашриëтлар ва жаридалар учун ижод қила бошлади.

Айнан шу даврда Граббе китоб графикасида янгилик бўлган қоғоздан силует кесиш техникасидан унумли фойдаланди.

5Граббе ўз безакларининг ҳассос стил ва аниқ линияларга эга бўлиши учун чандон тиришарди.

У ўз силуетларининг рангтасвирга яқин бўлишини истаган эди.

Дарвоқе айнан Граббе профессионал рассомлар ичида рангли қоғозлардан силует кесароқ асар яратган илк мусаввир эди.

7Граббе таъбирига кўра,“олдин контур кейин эса тоза рангли, соя-деталлардан мосуво пластик форма яратар” эди.

(Буюк рассом Анри Матисс бу техникага умрининг охирида киришган эди. Мўйқаламни қайчига алмашган рассом “қайчи билан кесароқ ранг ичига кириб бораман” дея таъкидлаган эди рассом.)

Ўттизинчи йилларда Граббе кўплаб китобларни қоғоздан кесилган силуэтлар воситасида безади.
Граббедан олдин қоғоздан силует кесиш курортлардаги ҳаваскор рассомларнинг тирикчилиги эди.

Граббе бу услубни санъат мартабасига элтишни орзулади. Графикадаги офорт, ксилография ва литография каби воситалар ëнида қайчи билан силует кесиш техникаси ҳам бўлишини истади рассом.8

Кейинчалик Роберт Андреевич “Санъат дунëси” (Мир искусств) уюшмасига кирган рассомларга нисбатан душманларча муносабатни алам билан эслаган эди. Социалистик реализм дарғалари назарида силует санъат эмас эди.

Формализмда айбланган Граббе ишсиз қолди. Фақат кўнгил ҳуши учун қўлига қайчи олиб шакллар қирқди.

Урушдан кейин Совет мафкура оғалари формалистларга қарши мухораба бошлашди.

Қамалиб кетишдан қўрққан рассом 1950 йилда бошини олиб Қарағандага кўчиб кетди.

6Кўмир конида макет ясайдиган рассом бўлиб ишлади.

Ўтган асрнинг етмишинчи йилларида қоғоздан шакл қирқиш санъатига эътибор пайдо бўлар экан Граббени эслашди.

Граббе уникал рассом сифатида ТВ дастурларга меҳмон бўлди.

Эътибордан илхомланган Граббе қўлига қайчи олиб туя ва нақшлар тарзидаги ажабтовур шаклларни рангли қоғозлардан қирқа бошлади.9

Роберт Андреевич ëшлик пайтида шарққа талпинди. Минг бир кеча эртаклари, туя ва ўтовлар дунëси бўлган шарқнинг инжа дунëсига мафтун эди рассом.

У ҳали ВХУТЕИНда ўқиб юрган пайтларидаëқ Марказий Осиëга кўп марта сафар қилиб минтақанинг табиати, маиший ва маданий ҳаëтини ўрганди.
Айнан ўша пайтда Граббе шарқ мавзусидаги китобларни безади.

Ëзувчи Амир Саргиджан қаламига мансуб “Последняя Бухара” ва “Египтянин” китоблари Граббе тарафидан силует техникасида безалди.

(Амир Саргиджан тахаллуси билан 1941 йилда Ўзбекистонда яшаган ëзувчи Сергей Петрович Бородин (1902 -1974) ижод қилган)

Бу китоб иллюстрациясида шарқона колорит ëнида Марказий Осиëни яхши билган рассом фитрати ҳам билиниб турар эди.

Қозоғистонда яшаган рассом Чўқон Валихонов ва Омонгелди потретларини ишлади.

10

Умр адоғида рассом касаллигига қарамасдан “Ўрта Осиë”, “Туркистон” каби рангли силуетлардан таркиб топган альбомларни яратиб қолдирди.

Фото: Домодедова тарихий-бадиий музейи коллекциясидан, шунингдек РГБ фондида сақланаётган китобий безаклардан олинди.

Акмал Ризаев

Ўзбекистонлик муаллиф таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
2 october 2025
Учтепа тумани прокурори Баҳодир Шерановга нисбатан туман ҳокимияти ходимларини камситиш ва жинсий хўрлаш иддаолари бўйича хизмат текшируви тайинланди. Шу ...
19 december 2018
Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро суди судьяси Зокиржон Ибрагимов 14 декабрь куни 12 минг АҚШ долларини пора сифатида олаëтганида ...
8 august 2024
Суратда афғонистонлик спортчи аёл Камия Юсуфи. Париж-2024 Олимпиадасида Камия Юсуфи Толибон ҳукуматига мурожаат қилди. 100 метр масофадаги дастлабки пойгадан ...
30 december 2025
Альберт Эйнштейн Ўзбекистондан Парижга келган раққосанинг қўл рўмолига ëзган формула нима эди? Бу формула вақт туйнуги борлигини кўрсатувчи энг ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...