Асосий мавзулар
24 november 2016

Шерали Жўраев: «Яхшиси гапирмаганим маъқулроқ…»

23 ноябр куни Алишер Навоийнинг 575 йиллигига бағишланган адабий мусиқий кечада сўз берилган ҳофиз гапиришга қўрқишини билдирди.

Мусиқий кеча Навоий Миллий кутубхонасида бўлиб ўтган.

Кутубхона расмий сайтида билдирилишича, “Ишқ дарсини Навоийдан олурлар” деб номланган Алишер Навоийнинг 575 йиллигига бағишланган мусиқий кеча тадбири шу куни соат 15:00 да бошланган.

Кечада Алишер Навоий номидаги давлат мукофоти совриндори Шерали Жўраевга ҳам сўз берилган.

«Энди мен кўп гапирсам хато қилиб қўяман. Яхшиси гапирмаганим маъқулроқ. Энг яхшиси ашула билан сизларга айта қолай дардларимни», деди узоқ йиллар тақиқ остида расмий саҳнадан узоқлаштириб келинган ҳофиз маъноли қилиб муҳлисларининг енгил кулгиси остида.

Видео: https://youtu.be/ehvLc_yaloc
Eltuz.com

Тағин ўқинг
15 december 2023
Мана хафта айланиб сиз билан яна юзма юз, бетма бетман. Яхшимисизлар азизлар. Ташқарида қаҳратон совуқ бўлса ҳам, дийдорингиз иссиқ. ...
12 may 2016
Ўтган жума куни Истанбулда ўз дўстининг туғилган кунини нишонлаш учун кунлик уй киралаган 19 яшар турк қизи ўша уйда ...
3 january 2025
– Мана хафта зувв этиб айланиб,  янги йилда яна сиз билан юзма юзман. МС: Ина амдолли тозо йиллода гўришмак ...
12 december 2016
Чилонзор тумани “Тинчлик” масжидининг имом хатиби Шермурод Тоғай (Алишер домла) ўзининг Facebook даги саҳифасида ўзбек поп мусиқачиси 30 яшар ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...