Асосий мавзулар
19 december 2016

Европарламент Ўзбекистонни болалар эксплуатациясини тўхтатгани учун мукофотлади

«Халқ сўзи» газетаси (17.12) «Жаҳон» ахборот агентлигига таяниб Европа парламенти Ўзбекистон билан «тўқимачилик битими»ни ратификация қилиш учун овоз берганини хабар қилди.

Унда ёзилишича, Европарламентнинг ялпи йиғилишида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги шериклик ва ҳамкорлик битимига тўқимачилик савдосига оид ўзгаришлар киритиш тўғрисидаги протокол маъқулланган.

Бу ҳужжатнинг ратификация қилиниши ЕИга Ўзбекистондан тўқимачилик маҳсулотлари импорт қилишга қулайликлар яратади ва борадаги кўплаб чекловларнинг бекор бўлишини таъминлайди.

Мақолада Европарламент халқаро савдо қўмитасининг Ўзбекистон бўйича маърузачиси Мария Арена хонимнинг кўпчилик ҳамюртларимизни салбий маънода ҳайратлантирадиган гапларидан иқтибослар келтирилган.

Бу хоним «Ўзбекистон Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) билан ҳамкорликни ривожлантириш борасида мамлакатда муносиб меҳнатни таъминлаш бўйича сезиларли натижаларга эришгани»ни таъкидлаб, «ХМТ ҳисоботларига кўра, 2015 йилда Ўзбекистон болалар меҳнатига йўл қўйилмайдиган давлатга айланди», дея ўзбеклар назарида ғирт ёлғон бўлган сўзларни айтади.

Нега бу ёлғон? Чунки бу гаплар билан европаликларни алдаш мумкиндир, аммо минглаб болалари ҳатто 2016 йилда ҳам пахта далаларига қувилган ўзбекларни алдаб бўлмайди.

Жорий йилда камида 3-та вилоятда катталар қатори мактаб ўқувчилари ҳам пахта теримига жалб этилгани ҳақида эркин матбуот, фуқаролик жамияти фаоллари етарлича асосланган маълумотларни тақдим этди.

Ўзбекистон-Германия инсон ҳуқуқлари форумининг бу борадаги мониторингга оид ҳисоботида ҳам кўплаб шундай ҳолатлар ҳақида сўз боради.
Шунингдек, унда мамлакатда пахта терими мавсумида мажбурий меҳнатни мониторинг қилаётган фаоллар таъқиб ва тазйиқларга дучор қилингани айтилади.

Шунга қарамай, М.Арена хоним «мамлакат ҳукумати ХМТ, Жаҳон банки ва бошқа халқаро тузилмалар билан ушбу йўналишда (яъни болалар меҳнатига йўл қўймаслик борасида – таҳ.) олиб бориладиган фаолиятда ўзининг содиқлигини намоён этмоқда», дейди.

Аслида Ўзбекистон ҳукумати болалар меҳнатига чек қўйиш эмас, балки болалар меҳнатидан фойдаланишни давом эттириш сиёсатига содиқ қолмоқда. Буни жорий йилги пахта мавсуми янада яққолроқ кўрсатиб берди.

Шундай бўлса-да, 2014-2020 йилларда Еврокомиссия Ўзбекистонга қишлоқ жойларни ривожлантириш учун 168 миллион евро ажратишини қўллаб-қувватлаш маъқул кўринади. Зора бу ёрдам Ўзбекистонда болалар меҳнатидан фойдаланиш кўлами камайишига олиб келса!

2016 йилги пахта мавсумида мажбурий меҳнатга оид ҳисоботни бу ерда рус тилида ўқишингиз мумкин.

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
13 july 2016
Турли нашрлар ва ижтимоий тармоқларда Ўзбекнаво рахбари Фарҳод Жўраевнинг хонандага саҳнага чиқиш эмас, руҳшуносга учраш тавсиясини бергани ҳақидаги хабар ...
26 july 2016
Қамчиқ довонидаги туннел баҳона Оқсаройга йўналган пахта оқими янада кучайди. Бутун Ўзбекистон матбуоти бугун шу қурилишни амалга оширганларга эмас, ...
26 may 2023
РТ: Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана ҳафта айланиб сиз билан биргаман.  МС: Питерда новви бўлди оғо? РТ: ...
26 june 2023
Тўраев Абдусамад Абдулҳамидович 13.01.1959 йилда Учқўрғон туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта, оилали, 4 нафар фарзанди бор, ёшга доир ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...