Асосий мавзулар
20 december 2016

Ваъда қилинган машина терими ўрнига муносабатбозлик

Маҳрум президент Ислом Каримовнинг ҳар бир чиқиши, ваъдалари ортидан халқнинг турли қатлами вакилларининг бу чиқишларга муносабат билдириши совет давридан қолган мазкур анъананинг умри узайишига хизмат қилиб келаётган эди.

Янги президентнинг чиқишлари ортидан ҳам маҳаллий нашрларда муносабатбозлик авжига минди. Хусусан, Шавкат Мирзиёевнинг Конституция кунига ва президент лавозимига киришишга бағишланган тантанали маросимлардаги маърузалари ортидан газеталар саҳифа-саҳифа муносабатларни чоп этмоқда.

«Адолат» газетасида (16.12) эълон қилинган ана шундай муносабат мақолаларнинг бирида шу номдаги партиянинг парламентдаги депутати кўпчилик биладиган, лекин очиқ айтилмайдиган бир ҳақиқатни ошкор қилиб қўйган.

Бу мақолада депутат Қонунчилик палатасига ташаббус ҳуқуқи асосида киритилаётган қонун лойиҳаларининг асосий қисми Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилаётганини тан олган.

Яъни у халқ сайлаган депутатлар ҳукумат тайёрлаган қонун лойиҳаларини тасдиқлаш билан банд эканини, уларнинг ўзлари қонунчилик ташаббуслари борасида деярли иш қилмаслигини айтиб қўйган.

«Ўзбекистон овози» газетаси ҳам ўз муассиси бўлмиш Халқ демократи партияси фаолларининг Ш.Мирзиёев маърузаларига қатор муносабатларини эълон қилди.

Бу фаоллар янги президент тилга олган масалаларнинг «долзарблиги» ҳақида тўлиб-тошиб гапириб, мазкур маърузалардан келиб чиқадиган «вазифаларни белгилаб олиш» билан машғул шу кунларда.

Энг қизиғи, улар аввалги президентнинг маърузаларидан «келиб чиқадиган вазифалар»ни ҳам жуда тез белгилаб олар, аммо бу вазифалар ижро этилмай қолиб кетаверар эди.

Шунинг учун халқда бу фаолларнинг Ш.Мирзиёев кўтараётган масалаларни ечиш ваъдаларига нечоғлик ишониш мумкин, деган истиҳола пайдо бўлиши табиийдир.

Айни пайтда Мирзиёевнинг ўзи ҳам ваъдасининг устидан чиқиши билан мақтана олмайди. Уч йил аввал у, 2016 йилда пахтанинг 90% машиналарда терилишини ваъда қилган эди.

Бироқ пахта ҳамон ваъда қилинган машиналар ўрнини босаётган минглаб талабалар ва давлат муассасалари ходимлари қўли билан терилмоқда.

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
2 may 2015
АҚШ Давлат департаменти матбут вакили Жэфф Ратке 1 май куни Вашингтонда ўтган матбуот брифингида Ўзбекистон ҳукуматини узоқ йилдан бери ...
12 may 2022
Қўйин чўнтагида Ўзбекистон паспорти бўлмаган аммо ўзбек адабиëти учун жуда мухим сиймолардан бири ëзувчи Ҳамид Исмоилов. У киши телеграмда ...
6 january 2016
Арамайс Авакян ва унинг дўстлари устидан суд бугун соат 11 да, кутилмаганда бошланди. Судланувчиларнинг яқинлари суд бошланиши ҳақида тасодифан ...
3 april 2019
Бу 1973 йил 3 апрелда Нью-Йоркда, ҳайрат билан қараб турган одамлар кўз ўнгида рўй берди. Motorola ширкати ходими Мартин ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...