Асосий мавзулар
8 january 2017

Мирзиёев икки куёвини катта ишларга жойлаштирди

Шавкат Мирзиёев икки куёвини ҳаётларидаги энг йирик янги йил совғаси билан сийлади.

Катта куёв Ойбек Турсунов президент маъмурияти раҳбари Зелимхон Ҳайдаровнинг ўринбосари этиб, кичиги Отабек Шаханов эса прездент хавфсизлик хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Бу ҳақда Элтузга Шавкат Мирзиёев оиласига яқин икки манба маълум қилди.

Каримов ўлимидан бахти чопган куёв

Мирзиёевнинг тўнғич қизи Саиданинг эри Ойбек Турсунов ҳақида турли зиддиятли фикрлар юради.

Мирзиёев бош вазир экан давлат заҳираларини бошқариш қўмитасида мулозим бўлган Ойбек Турсунов айни идорадаги камомади ҳамда валюта қора бозоридаги фаолияти туфайли катта муаммога дуч келган.

Жазодан омон қолиш умидида Ойбек Москванинг энг ҳашаматли “Рублёвка” мавзесида яшашга мажбур бўлган ва фақат Ислом Каримов ўлимидан кейингина Ўзбекистонга қайтган.

Унинг отаси Ўзбекистон Ички Ишлар вазирлиги Терроризмга қарши кураш бошқармаси собиқ бошлиғи, истеъфодаги полковник Ботир Турсуновдир.

Ойбекнинг божаси Отабек Шаханов ҳақида маълумотлар ниҳоятда оз.

2010 йили IzRus портали Отабекнинг хотини Шаҳноза Мирзиёева Исроилнинг «Ихилов» касалхонасида қиз фарзанд кўргани ҳақида ёзганди.

Божалар даври

Шавкат Мирзиёев марҳум президент Ислом Каримов изидан боришини баралла эълон қилган эса-да, амалда мутлақо бошқача сиёсат юритаётгани охирги пайтларда тобора яққол кўзга ташланмоқда.

Шу жумладан унинг оила аъзоларига бўлган муносабатида ҳам мутлақо ўзгача ёндашувни кўриш мумкин.

Марҳум президент ўз куёвларини ҳокимиятдан қанча йироқ тутган бўлса, жорий президент ўз куёвларини ҳокимиятга шунча яқинлаштирмоқда.

Шамсиддин Тўлаганов

Eltuz.com

Тағин ўқинг
29 june 2019
Тепада ўтирганлар каптарнинг бутига хат солиб менга жўнатишди. Шу яқин орада 9 та аëл президент тарафидан кечирилиб, қамоқдан чиқарилар ...
28 december 2020
Улуғбек Мирзамуҳаммедов Ўзбекистоннинг элчихона ва консулликларига раҳбар тайинлаш ишларига муттасил равишда аралашиб келган.
7 february 2018
Мустақилликнинг илк йилларида Ўзбекистон президенти Ислом Каримов шўролар даврида республикани узоқ йиллар бошқарган Шароф Рашидовнинг номини гўёки оқлашга қаратилган ...
30 november 2016
Бир гуруҳ ўзбек фаоллари Телекоммуникация секторидаги коррупцион схемалар ёрдамида тўпланган активларнинг мусодара қилиниши ва коррупция жабрдийдаларига қайтарилиши лозимлиги ҳақида ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...