Асосий мавзулар
22 february 2017

Муҳаммад Бекжоннинг озодликка чиққанидан фаоллар қувонишмоқда

Муҳаммад Бекжоннинг қизи Ойгул ва набираси

63 ёшли сиёсий маҳкум Муҳаммад Бекжон қамоқ муддатини тўлиқ ўтаб бугун озодликка чиққани инсон ҳуқуқи фаолларининг қувончига сабаб бўлмоқда.

Бугун эрталаб отасининг озод этилганини эшитган Америкада яшовчи Ойгул Бекжон ўз туйғуларини Фейсбукда улашди:

«Мен бугун аралаш туйғуларни кечирмоқдаман… Бир томондан, ҳаммага отам турмадан чиққанини айтишдан шодман, бироқ айни пайтда, унинг ҳеч нарса учун 18 йилини йўқотганидан ғазабдаман! Ҳа, у озод бўлди… лекин кўп нарсани йўқотди!!! Мен унинг ўз ҳаётини қайта тиклаши учун дуо қиламан! Ўша ёқда бўлишни, уни қучишни ва биргаликда йиғлашни истайман.» дея ёзди у.

Ҳюман Райтс Вотч (HRW) Инсон ҳуқуқлари ташкилоти Ўзбекистон бўйича тадқиқотчиси Стив Свердлов ҳам ҳаяжонини яширмади: «Мен бу сатрларни ёзаётганимга ўзим ҳам ишонмайман», деди у.

Стив Свердлов, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича HRW тадқиқотчиси

Стив Свердлов: Бугун, 18 йиллик Ўзбекистон турмасидаги жаҳаннамдан сўнг, Мухаммад Бекжонов, дунёнинг энг узоқ турмада қолган журналисти, ниҳоят озод. Бекжоновнинг даҳшатли кунлари, Ўзбекистон Миллий ҳавфсизлик хизмати (SNB) 1999 йили уни Киевдаги квартирадан ўғирлаган пайтдан бошланди. Бекжонов, «Эрк» сиёсий мухолифат партиясининг аъзоси ва ўша даврнинг энг етакчи газеталаридан бирининг муҳаррири, қамоққа олининишидан икки йил бурун Ўзбекистондаги сиёсий мухолифат кенг миқёсда қувғин қилинган пайтларда Тошкентни тарк этган эди.

Зўрлик билан Ўзбекистонга келтирилгач, Бекжоновни ёпиқ маҳкамада судга тортишди. Уни электр токи билан қийноққа солишгани, дубинка билан калтаклашгани ва бир муддат бўғишгани тасдиқланганига қарамай, Тошкент суди уни турли айблар, жумладан «конституцион тузамга» тахдидда айбловлар билан ўн уч йил қамоққа ҳукм қилди.

2012 йилнинг январида, муддати тугашига бир неча кун қолганида, «турма қоидасини бузди» деган писанда билан Бекжоновга тағин беш йил қўшиб беришди. (Кейинчалик билишимизча, жазога расмий сабаб, унинг турма камерасида рухсат этилмаган тирноқ олгични сақлагани бўлган).

То шу бугунгача дунёда Бекжоновчалик узоқ турмада сақланган бирор мухбир бўлмаган. Бекжоновнинг айби, Ўзбекистондаги бошқа кўплаб сиёсий дастакланган фаолларники каби, асосий ҳуқуқларни, жумладан сўз эркинлиги, йиғинлар ўтказиш ҳуқуқини тинч амалга ошириш бўлган. Бошқа шундай маҳкумлар каби, унинг қандайдир зўровонлик кўрсатганига ҳеч қандай далил исбот йўқ.

Бу Муҳаммад Бекжон ва унинг оиласи учун ажойиб хушхабар бўлди. Бекжонов Каримов ўлимидан кейин озодликка чиққан тўртинчи сиёсий маҳкумдир. Шавкат Мирзиёев президентлик сайлови арафасида, адлия тизими ислоҳга муҳтож эканлигини эътироф этган ва фуқароларнинг жавобгарлигини оширишга ваъда берган эди. Бироқ у сиёсий дастакланган айблар билан қамалганларни озод этиш йўлида ҳеч бир қадам қўймади.

Президент Мирзиёев тегишли идораларга, Бекжоновнинг қийноқларга тутилгани, ҳукмнинг ўзбошимчалик билан катталаштирилгани ва унинг зудлик билан, Қўшма Штатларда яшаётган оиласига қўшилиши учун имконият берилишини тайинлаши лозим. Мирзиёев Бекжоновнинг чиқиши билан боғлиқ ижобий имкониятдан фойдаланиши, ҳамон сиёсий мотивга кўра турмаларда қолаётган фаоллар ва ҳуқуқ ҳимоячиларини зудлик билан озод этиши лозим.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
7 march 2017
Андижон шаҳрида яшовчи Ҳ. жуда келишган, кўркам йигит. Махалладошлари уни машҳур футболчи Криштиану Роналдуга ўхшатишади. Қўшниларининг айтишича, Ҳ. ақлли, ...
29 may 2017
Ўзбекистоннинг кенгайиб бораётган яхна ичимликлар бозори, ўнлаб ўзаро рақобатдош ширкатларнинг тобора шиддатли жанг майдонига айланмоқда. Айни жараёнда «Smile Lux» ...
24 march 2018
Фарғонанинг Қўштепа туманидаги лўлилар яшайдиган маҳаллада эшак сўйиб сотиш саноат миқëсида амалга оширилган. Шу йилнинг март ойи ўрталарида «Элтуз»га ...
21 may 2019
Самарқанд вилоятининг Тайлоқ туманида яшовчи 60 яшар боғбон Норқул Ҳотамов турар жой ва иссиқхоналардан иборат кўчмас мулкларини туманнинг собиқ ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...