Cатира
15 march 2017

«Ҳар баҳорда доллар ошади…»

Ўн минг сўмлик купюра чиқиши ҳақидаги гаплар ортидан ўтган ҳафтада АҚШ доллари нархи рекорд 7500 га кўтарилди.

Бу мавзу юзасидан ҳажвий расм йўллаган рассом Туз шоир Ҳамид Олимжоннинг баҳор ҳақидаги машҳур шеърига пародия ҳам басталади.

Хамёнларин безаб даллоллар
Тонгда айтди доллар нархини,
Даллол қурғур келиб илк саҳар
Олиб кетди сўмнинг барини.

Ҳар баҳорда шу бўлар такрор,
Доллар курси ошиб кетади,
Қанча тиришсам ҳам у беор
Доллар мени алдаб кетади.

Мана сенга олам-олам пул,
Этагингга тўлганича ол,
Бунда сўмлар ҳар нарсадан мўл,
Бир умрга конверт бўлмаган
сўмлари бор шу ўлкада қол.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
4 june 2018
Ўзбекистоннинг 90 фоиз бозорини эгаллаган қўшма корхона шаклидаги “ЎзБАТ” акциядорлик жамияти 2017 йил якунлари бўйича 1 триллион сўмдан ортиқ ...
18 april 2020
Аврангзеб (тож безаги) дея тарихга кирган Абул Музаффар Муҳиддин Муҳаммад Оламгир (1618—1707) Ҳиндистонда Буюк мўғуллар империяси дея аталган давлатнинг ...
30 december 2016
Айни кунларда «мустақил газета» деган баландпарвоз мақом билан чоп этиладиган «Ҳуррият» нашрининг илк сони чиққанига 20 йил тўлаётир. Шу ...
14 january 2026
Шовотдаги деҳқон бозорида бошланган қурилиш ишлари охирига етмай қолди.  Жабрини оддий халқ тортади,  лойга ботган очиқ осмон остидаги бозорда ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...