Cатира
11 april 2017

Ўзбек интернет нашрлари Абдухолиқов назоратига ўтмоқдами?

Март ойининг охирларида рус тилида чиқадиган Uzmetronom сайти «ишончлик манбалари»дан иқтибос қилиб, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассосиацияси UZ территориясидаги нашрларни ўз назоратига олаётгани ҳақида ёзди.

Ҳусусий радио ва телеканалларни бирлаштирган бу ассоциациянинг рахбари Фирдавс Абдуҳолиқовдир.

Уни самарқандлик «медиамагнат» ҳам дейишади ва у илгари Гулнора Каримова доирасига яқин бўлган.

Мақолада тасдиқланишича, агар оммабоп интернет сайтлари Абдуҳолиқовнинг Ассоциациясига аъзо бўлишса, у орқали рахбарларга «ҳукумат ва матбуот муносабатлари масалалари»ни ечиш осон бўлади.

Бу хабар ортидан Элтуз мухбири Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигидаги мулозим билан боғланиб масалага ойдинлик киритди.

Мулозимнинг айтишича, интернет нашрлар Абдухолиқов назоратида бўлган НАЭСМи ташкилотига, расман ўз ихтиëрлари билан, ассоцациявий аъзо сифатида кирган.

Айни пайтда Элтузнинг ўрганишича, Бош вазир Абдулла Арипов UZ домени асосида фаолият юритаëтган нашрлар назоратини Фирдавс Абдухолиқовга топширган. Бу нашрлар ихтиëрий-мажбурий форматда НАЭСМИга аъзо қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Фирдавс Абдуҳолиқов мамлакатдаги бир қатор нашр уйлари ва оммавий ахборот воситалари, жумладан Самарқанддаги СТВ телеканали, «Даракчи» ва «Сўғдиёна» нашрлари эгасидир.

1992-1995 йилларда Ўзбекистонда нодавлат телеканал ва газета очиш билан бирга 2004 йилдан буён мамлакатдаги 60 дан ортиқ ахборот воситасини бирлаштирган Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясига раҳбарлик қилиб келади.

Бундан ташқари, кейинги йилларда у Ўзбекистон президентининг қизи Гулнора Каримова етакчилигидаги FondForum ташкилоти тадбирларида ҳам фаол иштирок этаётган амалдорлардан бири сифатида кўзга ташланган эди.

Гулнора Каримова инқирозга учраган 2013 йили прокуратура тарафидан сўроқ қилиниб, унга оид «Даракчи» газетаси ëпиб қўйилган, Абдухолиқов 2014 йил баҳоридан бошлаб ўз мавқеини қайта тиклаган эди.

НАЕСМИ каналлари ўзбек режими учун исталмаган арбоблар ҳисобланган Муҳаммад Солиҳ, Обид Қори, Алишер Соиповлар ҳақида ва “Озодлик” журналистларига таҳдид қилинган кўрсатувлар ва ҳуқуқ фаолларига қарши MXX тайëрлаган кўрсатувларни эфирга бериб келган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
15 february 2018
МХХ идорасининг Тошкент шаҳри марказида жойлашган бош биносидан кўчирилаётгани ҳақида 14 февраль куни «Элтуз» нашри хабар берган эди. Тошкентнинг ...
23 may 2024
Бухоролик ишсиз, бўйдоқ рижол Жасур Султонов Телеграм ижтимоий тармоғида «Қизлик олиш детски», «1000% ишончли», «Ҳижобли ҳомиладор», «Айлана видеолар» номли ...
4 may 2020
Австралиянинг The Daily Telegraph газетаси “Беш кўзли” (Унга АҚШ, Австралия, Янги Зеландия, Канада ва Буюк британия киради) разведка иттифоқи ...
6 october 2025
«Элтуз» нашри сўнгги 15 йил ичида ўзбек тилидаги мустақил нашрлар ичида кўзга кўринган нашрга айланди. Бунинг омили нашрнинг  халқ ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...