Асосий мавзулар
29 april 2017

Йўловчилар учун яроқсиз машиналарда оғир беморлар ташиладими?

Ўзининг икки саҳифасини тўлиқ тез ёрдам хизмати фаолиятига бағишлаган “Оила ва жамият” газетаси (26.04) тиббиёт тизимидаги жиддий бир муаммони очиқлади.

Президентнинг соҳага бераётган эътибори-ю, мамлакатимизда тез тиббий ёрдамнинг бепуллиги каби икки саҳифалик мақолалар орасида кўзга чалинган муаммо «Тез ёрдам» учун қўйилган машиналар ҳақида.

Хусусан, «кичик ҳажмдаги «Дамас» русумли автоуловларда оғир аҳволдаги беморларга ёрдам кўрсатиш учун ҳаттоки жой ҳам етишмайди. нега хусусий клиникаларнинг автоуловларида ушбу шароит мавжуд-у, давлатникида йўқ?» дея савол қўяди газета.

Аммо мақоланинг кейинги қисмлари бундай ўнғайсиз масалани кўтарганидан дарҳол юраги така-пука бўлган кишининг гап-сўзларини эслатади.

Тез ёрдам тизимига қўйилган бу машиналар ҳатто йўловчи ташишга яроқсизлиги ҳақидаги расмийлар фикрини Элтуз нашри ўз мақолаларида ёритган эди.

Айни сабаб билан Андижонда шаҳар йўналишида йўловчи ташиётган “Дамас”лар ҳаракати тўхтатилган, бунинг асосий сабабини расмийлар айни машинанинг йўловчи ташишда ҳавфлилиги, транспортнинг айни тури бўйича авария ходисалари кўплиги билан изоҳлашганди.

Бироқ, экстремал тарзда ҳаракатланиши керак бўлган “тез ёрдам” машинаси тарзида айни «Дамас»ларда оғир беморлар ташилаётгани ажаблантиради.


Баҳодир Шариф

Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
2 june 2019
Қашқадарëнинг Чироқчи тумани Тутли маҳалласида 28 май куни маҳаллий овчи айиқни отиб ўлдирди. Бу ҳақда Nuz. Uz нашри Ўзбекистон ...
1 february 2024
Украинадаги болаларни ўлдираётган ўрис порохини Ўзбекистон таъминламоқда, бу Ўзбекистонни уруш жиноятчиси сифатида санкциялар ботқоғига абадий чўктириши мумкин. Порох ишлаб чиқариш ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша қилгани ва таассуротлари ҳақида ...
30 march 2022
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузурида тузилганига бир йилдан сал кўпроқ вақт бўлган Жамоатчилик кенгаши ими-жимида тугатиб юборилгани ҳатто унинг ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...