Cатира
19 june 2017

Мирзиёев судьяларни савалади

Президент Мирзиёев 13 июн кунги йиғилишида судьяларнинг порахўрлигини кескин танқид қилди.

«Дўкон эмаску бу, бир соатда юз доллар, икки соатда 400 доллар келтирадиган!» деди Мирзиёев туман судьясининг пора билан қўлга олинганини мисол келтириб.

Шунингдек, президент охирги йилларда қарийб 50 нафар судья жиноий жавобгарликка тортилгани, сўнгги олти ой ичида эса 7 судья жиноятга қўл урганини санаб ўтди.

Мирзиёвнинг қайд этишича, 2016 йилда 3700 нафар шахсга нисбатан суд қарорлари бекор қилинган, ёки ўзгартирилиб 1362 нафар фуқаронинг жазоси камайтирилган.

Президент йиғилишда Ўзбекистонда адлия тизими ҳаддан ташқари коррупцияга ботганини эътироф этди.

«Буни томири билан узишга ҳаракат қилаяпмиз, лекин бу оғир бўлаяпти» деди у.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
20 july 2022
Ўзбекистон халқ артисти Афзал Рафиқов «Озодлик»нинг «Россия босқини: гапириш фурсати» дастуридаги чиқишида Россияни ёқлашини билдирди. “Мажбур бўлди Россия. Россияни ...
26 may 2018
“Ҳайт!” дегандан ҳадаҳалаб югургилаш керак эмас. Олдин у ёқ-бу ёққа қараб олиш ҳам керак. Ҳаммамиз эйфория ҳолатидамиз. Сармастлик тарқайди, ...
6 april 2017
Туркия нашрлари ўтган ҳафта рейд пайтида қўлга олинган ўзбек фоҳишалари ҳақида бир нечта ҳабар чоп қилди. Бу ҳабарларнинг бирида ...
23 may 2023
Дин ишлари қўмитаси “ҳажга юбораман” деган «апрслар» гапига ишонманглар, деб, “лўхлар”ни огохлантирди. Аммо лўх ва аксар қашшоқлар тўғри гапга ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...