Сас
18 august 2017

«Кечирмас кеч кечикканларни…»

Абдувоҳид Ҳайит – 1967 йилда Қашқадарёнинг Яккабоғ туманида туғилган.Тошкент Давлат Университетининг журналистика факультетини битирган. Ҳозир Канадада яшайди.

Кеч

Вакт кеч бўлди, кўзларингни юм,
Торт кўзингга дарпардаларни.
Чумчуқчалар ухладилар жим,
Уйқу олди даррандаларни.

Бўсағамга кириб келди кеч,
Қаро либос кийди далалар.
Кандай келди, қайдан келди кеч,
Сезишмасдан қолди болалар.

Юлдуз боқар узоқ-узоқдан,
Хорғин турар бекатлар, уйлар.
Бунда қўшиқ интиҳо ҳақда,
Бунда куйлар ҳижронни куйлар.

Куюқлашиб бормоқда кеча,
Йўлакларда тун фарроши – қийр.
Кечикканлар бунда бир неча,
Адашганлар зулматга асир.

Адашмоққа маҳкум этар кеч,
Кеч суймас ҳеч кечикканларни.
Кечикмасдан келар доим кеч,
Кечирмас кеч кечикканларни.

Кеч дафъатан келмоқда босиб,
Митти уйда жон сақлар зиё.
Мен кафтимни кўксимга босиб,
Кеч ишига турдим маҳлиё.

Кеч дилимни этди кишанбанд,
Вужудимни айлади печ-печ.
Теграмда тун, илгимда каманд,
Вақт кеч бўлди, энди бари кеч.

Абдувоҳид Ҳайит
«Озодлик оҳанглари»
Eltuz.com

Тағин ўқинг
30 october 2023
Мирзиёевнинг Қашқадарёга ташрифи олдидан пахта терими бўйича Қашқадарёда режа бажарилгани ҳақидаги маълумот аслида қўшиб ёзилгани айтилмоқда. Қашқадарё вилояти пахта ...
2 october 2019
Бугун устозим, ака-дўстим, ажойиб инсон, ўз услуби ва сўзига эга бўлган шоир ва журналист Маҳмуд Ражабнинг туғилган куни! Афсус, ...
30 may 2021
Рассом Элсевар Eltuz.com
10 may 2018
Эрамиздан олдинги VI-V асрларда яшаб ўтган, «Дао Де Цзин» асарини ёзган қадимги хитой файласуфи Лао Цзи сўзлари 9 майни ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...