Cатира
9 october 2017

Тўрттаси кирди, тўрттаси чиқди…

Журналист Бобомурод Абдулланинг қамоққа олиниши ортидан, ўзбек ҳукумати узоқ муддат қамоқда сақланган бир нечта ҳуқуқ фаолларини озод қилди.

7 октябр куни «Мазлум» инсон ҳуқуқлари ташкилотининг собиқ раҳбари 66 яшар Аъзам Турғунов турмадан чиқарилди. У касб фаолияти сабаб 2008 йили 10 йилга қамалган эди.

4 октябр куни, 2008 йили машинасига гиёҳванд модда ташланиб 9 йилга қамалган, 67 ёшли журналист Солижон Абдураҳмонов озод этилди;

3 октябр куни эса, ўн йилдан ортиқ ҳибсда сақланган инсон ҳуқуқлари фаоли 38 яшар Аъзам Фармонов қамоқдан қамоқдан чиқди.

27 сентябр куни ўғирлаб кетилган журналист Бобомурод Абдулла «Усмон Ҳақназар» таҳаллуси остида «амалдаги тузумни ўзгартиришга чақирувчи» мақолалар ёзиш ва «ҳокимиятни ағдаришга уриниш»да айбланмоқда.

Бу ҳақдаги 1 октябрда чиқарилган суд ажрими «Элтуз» нашрига 5 октябрда келиб тушди.

Ажримга кўра, журналист Бобомурод Абдуллаев билан бирга яна икки нафар шахс, Салаев Равшанбек ва Оллоёров Шавкатжонлар ҳам ҳибсда қолмоқда.

Бундан илгари, 27 сентябр куни Тошкент аэропортида қўлга олинган ёзувчи Нурилла Отахоновга нисбатан ҳам «Бу кунлар» китоби учан 159-модда бўйича жиноят иши очилган эди.

Кузатувчиларнинг фикрича, ҳуқуқ фаолларининг озод этилиши, ҳукуматнинг журналист Абдуллаев ҳибсга олинганидан сўнг пайдо бўлган умумий фонни яхшилаш истаги билан боғлиқ.

«Улар (озод қилинган фаоллар) Бобомуроддан миннатдор бўлишлари керак» деб ёзди Лондонда яшовчи таҳлилчи Алишер Илҳомов ўзининг Фейсбук саҳифасида.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
10 october 2023
Россия қамоғидан жўнатилган видеода 25 яшар тошкентлик йигит Шаҳзод Юсупов Россия федерал полицияси ходимлари унга туҳмат қилиб, машинасига наркотик ...
6 november 2019
Ўзбекистонлик инсон ҳақлари фаоли Аъзам Турғунов 31 октябрь куни Прагада ўтган тақдимотда People in Need халқаро ташкилотининг «Жасорат» мукофотига ...
12 may 2023
Бундан икки йилча олдин ўзбек киноси раҳбарларидан бири билан гаплашганимда у мулозим «Сталинни – улуғ шахс» деб айтган эди. ...
1 october 2015
Мажбурий пахта терими ҳажв қилинган “Темир хотин” фильмини суратга олган Исамат Эргашевнинг ўзи ҳам пахта даласига сафарбар этилди. Озодлик ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...