Асосий мавзулар
1 february 2018

Ўзбек террорчиси швед артистининг уйида фаррошлик қилган

Швецияда чиқадиган “Афтонбладет” газетаси террорчиликда айбланаётган самарқандлик Раҳмат Оқилов 42 ёшли таниқли комик артист Ўз Нуин (Özz Nûjen) оиласи томонидан фаррошликка ёллангани ҳақида ёзди.

30 январь куни очиқланган тергов материалларига кўра, бир неча ой давомида Оқилов швед комедиантига тегишли уй таъмирида бўёқчига ёрдамчи бўлиб ишлаган.

“Менинг вазифам фақат тозалаш, тозалаш ва тозалашдан иборат эди”, дея билдирган Оқилов терговда.

Нашрнинг иқтибос келтиришича, швед полицияси комик артистнинг оила аъзоларидан бири ўзбек террорчиси Раҳмат Оқиловга Готланддаги кўчмас мулк таъмири учун 85 000 крон (10 минг АҚШ долларидан сал ошиқ) ҳақ тўлаганини очиқлаган.

Комедиант Ўз Нуин эса бундан бехабар бўлгани, Готланддаги уйи таъмири ва унга одам ёллаш ишлари билан унинг акаси шуғулланганини билдирган.

Оқиловнинг Швецияда нима билан шуғулланганига оид хабарлар 30 январь куни расмий айблов хулосаси эълон қилинганидан кейин тарқалди.

Стокгольмда ўтган матбуот анжуманида Оқиловнинг ҳужумдан мақсади ИШИД (Ироқ ва Шом ислом давлати) экстремистик гуруҳига қарши коалицияга кирган Швецияга зарар етказиш бўлгани таъкидланди.

Раҳмат Оқилов 2017 йилнинг 7 апрелида Стокгольм марказида одамларни юк машинасига бостириши оқибатида беш киши, жумладан, 11 яшар қизалоқ ҳалок бўлган, 15 одам жароҳатланган эди.

Фото: Швед комедия артисти Ўз Нуин, Aftonbladet

Eltuz.com

Тағин ўқинг
11 december 2020
– Мен кўп таъна эшитаман, – деди Чингиз Айтматов ёнида ўтирган Мустай Каримга, – қирғиз тилида ёзмайсан, деб танқид ...
5 april 2016
3 апрел куни Ўктам Пардаев уйининг дарвозаси олдида, оқ рангдаги, номери 25 B 239 BA бўлган «Жигули» русумидаги автомобил ...
8 may 2023
Салом қадрли муҳлислар. Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Мактублар Ўзбекистоннинг Самарқанд, Хоразм, Қашқадарё вилоятлари ва ...
30 december 2019
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 2020 йилнинг 12-13 январ кунлари Ўзбекистонга расмий ташриф буюради. Уни Президент Шавкат Мирзиёев ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...