Cатира
7 march 2018

8 март арафасида Тошкентда гул қимматлади

Одатда донаси 10 минг сўм турадиган атиргул нархи 7 март куни Тошкентда 60 мингга чиқди.

Бир дона орхидея гули чоршанба куни Тошкентда 50 доллардан сотилди.

Масалан, Минск ва Ашхободда бу гулларнинг нархи бир доллар ҳам ошмади.

Европанинг кўпгина давлатларида ҳам гулнинг нархи ўзгаргани йўқ.

Масалан, интернет орқали гул ҳадя қилувчи Eurofloist сайтида бир дона атиргул почта орқали жўнатиш нархи билан доимгидек 12 доллардан турибди.

Қаҳратон қиш давом этаётган Швециянинг гул дўконларида ҳам гул нархлари бир крон ҳам ошгани йўқ. Масалан, 50 швед кронига (6-7 доллар атрофида) бутун бошли гулдаста харид қилиш мумкин.

Рассом Думҳам Ўзбекистонда анъанавий нишонланадиган хотин-қизлар байрами – 8 март арафасидаги ўзбек эркаклари кайфиятини акс эттиради.

Рассом Думҳам
Eltuz.com

Тағин ўқинг
8 april 2019
6 апрель куни Лондонда Ўзбекистон янги тарихининг турли даврларида сиёсатга турлича муносабатда бўлган зиддиятли олима Ширин Акинер 76 ёшида ...
15 april 2017
15 апрел куни ёзувчи Нодир Норматовни таниқли рассомлар, ижодкорлар сўнгги йўлга кузатишди. Марҳум Тошкентдаги «Яланғоч ота» қабристонида дафн қилинди. ...
8 november 2025
АҚШ президенти Доналд Трамп Оқ уйда Марказий Осиёнинг беш давлати – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон раҳбарларини қабул ...
22 september 2017
Изоҳ сиздан… Рассом Туз Eltuz.com
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...