Cатира
9 march 2018

Прокурорлар қамалди, қочган МХХчилар ушланди

Ўтган ўн беш кун ичида Ўзбекистонда Рашид Қодировнинг ҳибсга олиниши ортидан прокуратура тизимидаги коррупционер амалдорларнинг бирин-кетин ушланиши кузатилди.

Жумладан, 6 март куни МХХнинг терроризм ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлинмаси собиқ бошлиғи 42 ёшли Абдурашид Мирзаев қочиб кетаётган пайти аэропортда ушланди.

Бундан илгари Абдурашиднинг отаси, Тошкент шаҳри прокурори ўринбосари 68 ёшли Мирағлам Мирзаевга жиноят иши очилганди.

Абдурашиднинг онаси, Юнусобод тумани адвокатлар ҳайъати раҳбари Муҳаббат Ҳасанова ҳам ушбу жиноят иши юзасидан тергов қилинаётгани ҳақида хабарлар очиқланганди.

Шунингдек, «Элтуз» нашри ҳибсга олиниб, ИИВ ертўласида тергов қилинаётган Тошкентдаги «Инфинбанк» раҳбари 43 ёшли Фарҳод Мамажонов иши тафсилотларини ҳам ўрганди.

Унга тегишли банкдан собиқ Бош прокурорнинг кўп миллионли коррупция пуллари Дубай ва Латвия орқали Швейцария банкларига ўтказиб келинган.

Айни йирик коррупцион схема тепасида турган собиқ Бош прокурор Рашид Қодировнинг ўғли 39 ёшли Алишер Қодиров Ўзбекистон ИИВ томонидан қидирувга берилган.

«Элтуз» тасарруфидаги маълумотларга кўра, Тошкент вилояти Зангиота туманида фаолият юритаётган ва бир марталик шприцлар ҳамда бошқа дори-дармонлар ишлаб чиқарадиган “Asia Trade” ширкати муассиси ҳозир қамоқда қолаëтган Рашид Қодировнинг қидирувга берилган ўғли Алишер Қодировдир.

Собиқ Бош прокурор Рашид Қодиров, «Элтуз» нашри илк бор хабар берганидек, 22 февраль куни ҳибсга олинган эди.

Сўнгги кунларда Ўзбекистон кучишлатар тизимидаги бир гуруҳ коррупционерларнинг ушланишини рассом Думҳам ўзининг янги карикатурасида акс эттирди.

Рассом Думҳам
Eltuz.com

Тағин ўқинг
29 september 2025
Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида жойлашган қўшма корхонада ёнғин содир бўлди. Ҳодиса 29 сентябрь куни эрталаб, Ўзбекистон МФЙ ҳудудидаги ёқилғи ...
6 october 2020
6 октябрь тонгида Қирғизистондаги парламент сайлови натижаларидан норози қўзғолончилар давлат ҳокимияти бошқарув маркази бўлган Оқ уйни эгаллашди. Ижтимоий медиада ...
28 june 2016
27 июн – Ўзбекистонда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан давлат раҳбари йўллаган табрик мамлакат журналистлари ...
15 september 2023
Азиз асримизнинг азиз онлари Азиз одамладан сўрайди қадрин Фурсат ғаниматдир. Шох сатрларла Безамоқ чоғидир умр дафтарин МС. Гўтарилди шамал. Гўринди ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...