Асосий мавзулар
14 march 2018

Шодиевнинг қамалиши собиқ маҳкумни севинтирди

ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси собиқ бошлиғи, 56 ёшли полковник Абдукарим Шодиев 9 март куни ҳибсга олинди.

«Эрк» демократик партияси фаоли ва собиқ сиёсий маҳкум Аъзам Турғунов «Элтуз» мухбирига полковник Шодиев инсон ҳуқуқларини бузиб келган шахс сифатида аллақачон қамалиши кераклигини билдирди.

«Фаолиятимга кўра, қамалишимдан олдин 2005-2007 йилларда маҳкумларнинг ишлари юзасидан бу шахс билан кўп учрашганман», деди собиқ маҳкум.

Шодиевнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар тарқатган ҳуқуқ фаоли Суръат Икромовга кўра, ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари, лақаби «жаллод» (палач) бўлган Шодиев «ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ёки ҳокимиятнинг ҳаракатсизлиги» ва «айбсиз шахсни жавобгарликка тортиш» билан айбланмоқда.

Суръат Икромовнинг Жазони ижро этиш бош бошқармасидаги манбасига таяниб «Элтуз» нашрига билдиришича, 9 мартдан бошлаб бошқарма бошлиғи ўринбосари Эркин Бобоқулов ҳам ишга чиқмаяпти ва унинг ҳам ҳибсга олингани тахмин қилинмоқда.

Илгари «Элтуз» нашри хабар қилганидек, сиёсий маҳбусларни ўлдириб йўқ қилишда айбланаётган МХХ полковниги Тоймуроз Алимов ўз жиноятларини Шодиев билан шерикликда қилгани турли мустақил манбалар томонидан билдирилмоқда.

Ҳуқуқ фаоли Аъзам Турғунов «Элтуз» мухбирига Шодиевнинг бир қанча қариндошлари ҳам унга шерик эканлигини айтди.

«Масалан, Абдукаримнинг бир жияни ўша Жазони ижро этиш бош бошқармасида озиқ-овқат тарқатиш бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган. Маҳбуслар билади-ку, озиқ-овқатдан қанча уриб қолишлари, уларга қанча иш ҳақи белгилангану қанчадан ёзилишини.

Булар 10 йил-20 йиллаб давлатни ўпириб келишди, ҳеч ким индамади», дейди собиқ махбус «Элтуз» нашрига берган интервьюсида.

Ўзбекистонлик фаол Аъзам Турғунов ноҳақ айбловлар билан қамоқда 10 йил ўтириб, 2017 йилнинг октябрида озод этилган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 january 2017
Биз 2016 йил давомида ўзбек матбуотини имкон қадар кузатиб боришга ҳаракат қилдик. Мазкур кузатишларимиз асосида матбуотимизнинг ўтган йилги фаолиятини ...
10 october 2015
Ғаллаорол туман ҳокими Азим Тўлабов буйруғига кўра, пахта нормасини бажара олмагани учун икки кунга қамалган туман бош врачи Юсуф ...
20 june 2022
Фарзандим бу йил мактабни битиряпти. Орзулари бир олам. Чел элда ўқишни, дунё кезишни орзу қилади. Ҳозир репетиторда тайёрланяпти. Ахир ...
27 november 2025
Ўзбекистонда ëмғир сўраб оммавий дуо ўқилиши ҳақидаги лавҳалар матбуот ва блогосферада кескин танқид ва кулгига сабаб бўлди. Қатор хорижий ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...