Асосий мавзулар
25 april 2018

Машҳур кинорежиссёр Шуҳрат Аббосов дунёдан ўтди

Ўзбек миллий киносини шакллантирган машҳур режиссёр Шуҳрат Аббосов 25 апрель куни 87 ёшида оламдан ўтди.

Сўнгги соатларда «Элтуз»га маълум бўлишича, ўзбек киноси устаси Шуҳрат Аббосов соғлиғи ёмонлашгани сабабли Тошкентдаги биринчи ҳукумат стационар шифохонасининг реанимация бўлимида қолаётган эди.

«Маҳаллада дув-дув гап», «Сен етим эмассан», «Оловли йўллар» каби кинолари билан дунёга танилган Шуҳрат Аббосов 1931 йилнинг 16 январида Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида туғилди.

1949 йили Островский номидаги Тошкент театр ва рассомлик институтининг режиссура факультетига ўқишга кирди.

1958 йили эса “Мосфильм” қошидаги олий режиссёрлик курсини битказди.

«Элтуз» нашри Шуҳрат Аббосовнинг яқин оила аъзолари, ҳамкасблари ва дўстларига чуқур таъзия билдиради.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
27 october 2020
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари мамлакатнинг ўзида етиштириладиган Ўзбекистонда нега кейинги даврда гўшт, тухум ва ўсимлик мойи каби озиқ-овқат маҳсулотлари қимматлаб ...
15 september 2017
Сўзсиз сурат. Рассом Туз Eltuz.com
1 october 2016
Ўзбекистоннинг бир қанча вилоят ва туманларида, шунингдек, Қорақалпоғистонда бу йил 18 ёшга етмаган болалар пахтага чиқарилганини eltuz.com ўз манбалари ...
17 march 2021
Андижон давлат университетининг олти ходимида коронавирус аниқлангани ҳақида хабарлартарқалди. АДУдаги манбанинг “Элтуз”га айтишича, аслида касаллик юқтирган талаба ва ходимлар сони бундан ҳам кўп бўлиши ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...