Cатира
30 april 2018

Мирзиёев «Истиқлол»ни қайтадан «Халқлар дўстлиги»га айлантирди

Президент Мирзиёев 26 апрель кунги йиғилишида Тошкент марказидаги «Истиқлол» санъат саройи ва метро бекатига “Халқлар дўстлиги” номини қайтариш қарорини билдирди.

Президент, шунингдек, урушда эвакуация қилинган болаларни асраб олган Шомаҳмудовлар оиласига ўрнатилган совет ёдгорлигини ҳам жойига кўчирди.

Таҳлилчи Анвар Назир бу воқеа юзадан фикр билдириб, «Истиқлол» номи бугунга келиб олиб ташланишининг рамзий аҳамияти ҳақида гапирди.

«Ўзбекистоннинг иккинчи президенти осонгина, ҳаттоки расмий изоҳ келтирмай, «Истиқлол» сўзини советча, мафкуравий атамага, «Халқлар дўстлигига» алмаштирмоқда», дея ёзди у фейсбукда қолдирган изоҳида.

У, шунингдек, шу истиқлол туфайли Шавкат Мирзиёевнинг БМТ аъзоси бўлган мустақил бир мамлакатнинг раҳбари бўлгани, дунёнинг энг нуфузли минбарларидан туриб дунё олдида маърузалар қилаётгани, дунё мамлакатлари раҳбарлари билан тенгма-тенг музокаралар олиб бораётганини мисол келтиради.

«Ўзбекистон истаган ҳукумати, истаган иқтисодий сиёсатини ўзи танлаши мумкин. У ўзининг етарли ҳарбий кучларига, армиясига эга. Наҳотки шуларнинг ҳаммаси, барча имтиёзлар Шавкат Мирзиёевга оғирлик қилаётган бўлса? Ёки орзу бошқа нарсадами, бошқа раҳбарга бўйсуниб ишлашми? Ишониш қийин…», дея ҳасрат қилади Анвар Назир.

Рассом Туз «Истиқлол» номини тарих ахлатига улоқтираётган президент расмини чизди.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
4 april 2020
Мана, ҳафта ўтиб сиз билан юзлашдим. Кўзларингиз қорачиғида ўзимни кўраман. Сизнинг дардингиз – менинг дардим. Сизнинг ғамингиз – менинг ...
25 july 2017
1 июлдан Фарғонада иш бошлаган Мажбурий ижро бюроси (МИБ) ишидан одамлар норози бўла бошлади. МИБ инспекторлари уйма-уй юриб алимент, ...
15 december 2015
Бугун Остерсунд туман суди Обид Назаровга суиқасдда айбланган тошкентлик ёлланма қотил Юрий Жуковскийни 18 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ...
1 june 2016
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг Сирдарё вилояти бўлими раиси бўлган, Жаслиқ лагерида 10 йилдан бери жазо муддатини ўтаётган Аъзам Фармоновнинг ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...