Асосий мавзулар
3 may 2018

Ҳукумат аъзоларисиз ўтган ҳукумат соати

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон парламенти тарихидаги илк ҳукумат соати ҳукумат аъзоларисиз ўтказилди.

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг регламенти тўғрисида”ги ва “Парламент назорати тўғрисида”ги қонунларга мувофиқ бўлиб ўтган ушбу тадбир ҳукумат ҳали ҳам депутатларни бир пулга олмаслигини яна бир бор исботлади, деб айтса бўлади.

Мазкур тадбир ҳақида Ўзбекистондаги кўпгина нашрлар хабар тарқатди. Лекин бирорта хабарда парламентдаги ҳукумат соатида ҳукумат аъзоси иштирок этгани ҳақида маълумот берилмади.

Ушбу хабарларга кўра, парламентдаги ҳукумат соатида республика аҳолисини тоза ичимлик сув билан таъминлаш ҳамда ичимлик сувни тежамкорлик билан ишлатиш борасида олиб борилаётган ишлар, шунингдек, аҳолини ва тиббиёт муассасаларини арзон ва сифатли дори-дармон воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари билан таъминлаш, айниқса, жойларда ижтимоий дорихоналарни ташкил этиш ҳолатлари тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилган.

Парламентдаги манбанинг айтишича, Қонунчилик палатаси тарихидаги ушбу тадбирга ҳукумат аъзолари ҳисобланадиган вазирлар эмас, балки уларнинг ўринбосарлари келган.

Ўзбекистон парламенти тарихидаги илк шундай тадбирга нисбатан бундай муносабат айрим депутатларнинг тушунмовчилигига ҳам сабаб бўлган.

Бу тушунмовчиликка жавобан, парламентдаги манбанинг билдиришича, депутатлар ҳузурига келиши керак бўлган вазирлар айни пайтда президентнинг муҳим топшириқларини бажариш билан бандлиги маълум қилинган.

Ўзбекистондаги ахборот манбалари бу тадбирни баладпарвозлик руҳида ёритди. Ҳукумат соати президентнинг ҳаракатлар стратегияси дорасида бўлиб ўтганига урғу берилди.

“Мазкур институт, биринчидан, ҳукуматнинг парламент билан муносабатлардаги масъулиятини оширса, иккинчидан, жойларда тўпланиб қолган, аҳолини ўйлантираётган масалаларни ҳал этишга хизмат қилади. Таъкидлаш жоиз, ҳукумат соати ҳаракатлар стратегиясида кўрсатиб ўтилган давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш йўналишида ҳам муҳим аҳамиятга эга”, дея изоҳлар берди “қўлбола” экспертлар.

Аслида эса парламентдаги манба ўз қадрини оширишга иштиёқманд депутатлар ҳукуматнинг бундай масъулиятсизлигидан норози бўлганини айтмоқда.

Шунга қарамай, депутатлар ҳукумат аъзоси иштирок этмаган ҳукумат соатини одатий тадбир сифатида қабул қилишга журъат эта олмаган.

Хулоса шуки, Ўзбекистондаги парламентаризм яна бир бор мағлубиятга учради. Илк ҳукумат соати сифатида тарихга ёзилган тадбирда ҳукумат аъзолари иштирок этишни ўзига эп кўрмади.

Сардор Азим
Eltuz.com

Тағин ўқинг
7 march 2020
Малика Ҳаё бинт ал-Ҳусайн ўғирлик, мажбурий қайтариш, қийноқ ва қўрқитиш компанияси бошида ўзининг собиқ эри, миллиардер ва Дубай амири ...
30 march 2017
«Оила ва жамият» газетасини (29.03) варақлар экансиз, ундаги мақолаларда бугунги ўзбек жамиятининг анча оғриқли муаммолари тилга олинганига гувоҳ бўласиз. ...
25 may 2024
2010 йилда 25 май санаси National Center for Missing and Exploited Children – NCMEC ташкилоти ташаббуси билан Йўқолган болалар ...
7 december 2025
КГБ МOЖАРОЛАРИНИ ЭСЛАГАН АМЕРИКАЛИК ОЛИМ 1989 йил август ойида Америкалик турколог дўстим Девин Девисдан бир мактуб олдим. Унинг асл ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...