Cатира
15 may 2018

«Нега улар менга орден беришмоқчи, Брежневмасманку!»

Мирзиёевга «Ўзбекистон қаҳрамони» унвони бериш ҳақида ижтимоий порталга қўйилган Иброҳим Норовнинг таклифини 14 май куни бирданига бир неча ўзбек нашрлари ёритди.

Норов Олий Мажлис депутатларига ёзган хатида президентнинг «барча хизматларига етарлича баҳо берилмагани ва муносиб равишда тақдирланмагани»дан шикоят қилади.

Порталга қўйилган ва бир неча нашрлар чоп этган мавзу тезгина ижтимоий тармоққа кўчди.

Изоҳларда таклифни олқишлаш билан бирга, ўзбек зеҳниятидаги маддоҳлик ва лаганбардорлик аёвсиз қораланаётгани кузатилади.

Изоҳлар орасида Мирзиёевни ҳам Каримов таъсис қилган ва ўзи таққан «Олтин Юлдуз», «Мустақиллик», «Амир Темур» каби нишонлар билан тақдирлаш таклифлари бор.

Норовнинг аризаси эълон қилинган порталда, ва на уни ёритган сайтларда аризагўйнинг кимлиги ҳақида ҳеч нарса айтилмаган.

Совет рахбари Леонид Брежнев анъаналарига содиқ қолган коммунист Каримов 1988 йили «Меҳнат Қизил Байроғи», «Халқлар дўстлиги» орденлари ва юзтача ҳар ҳил медаллар, давлат нишонлари, занжирлар, хочлар билан тақдирлангани унинг биографиясида акс этган.

Брежневнинг шода шода орденлари бўлган – Мирзиёевники эса камгина. Мустақиллик даврида олган «Меҳнат шуҳрати» ва «Фидокорона хизматлари учун» нишонларидан ташқари, унинг совет даврида «Энг яхши мерган» медалини олгани «Элтуз»га маълум.

Рассом Кирпи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
2 october 2020
Жума келса, худди узоқ кўрмаган дўсту ëрларим гурас-гурас бўлиб, мени қучоқлаб кўришгандай ҳис-туйғуни бошдан кечираман.  Жаҳоннинг шодлиги йиғилса бутун,  ...
17 may 2018
Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори Акмал Саидов АҚШ-Ўзбекистон президентлари учрашуви олдидан ўтган давра суҳбатидаги чиқишида замонга қараб ўзгараётганини ...
27 may 2022
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 52-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган) Мусулмонларнинг жорий фожиаси исломга қаттиқ ...
2 january 2019
Ўзбекистонда 2019 йилнинг 1 апрелидан  Вазирлар Маҳкамасининг 847-сонли қарори билан мобил гўшакларини рўйхатга олиш бошланади. Қарорга кўра, рўйхатга киритилмаган телефонларни ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...