Асосий мавзулар
29 may 2018

Хоразм ва Қорақалпоғистонга чанг тўфони аралаш туз ёғди

Фавқулодда вазиятлар ва соғлиқни сақлаш вазирлиги расмийлари туз бўронидан жабрланган Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятига учиб келишди.

29 май куни Орол денгизидан қайтган маҳаллий экологлардан бири Октябр Доспаповнинг ёзишича, 26-28 май кунлари денгиз сатхида илгари кузатилмаган миқёсда тўфон кўтарилган, туз аралаш чанг ёмғири Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти ҳудудларига ёғилган.

«Экологик ҳалоқат ёқасидаги денгиз афтидан, – агар «сизлар келмасангиз, мен бораман» қабилида иш тутаяпди», дейди нукуслик эколог Октябр Доспанов.

Унинг сўзларига кўра, ҳозир Нукус кўчаларини шланг билан ювишаяпти. Бироқ табиий офатдан баҳорги экинларга етган зарар миқдори ҳали номаълум.

Хоразм вилоятининг Шовот шаҳрида яшовчи фермер аёлнинг айтишича, чанг тўфони кўтарилган кунлари кўчага болаларни чиқаришмаган, кўчада юриш, нафас олиш ниҳоятда қийин бўлган.

Бугунга келиб дорихоналарда юзга тўсиладиган оддий респераторларни топишнинг иложи бўлмаяпти.

«Оппоқ туз аралаш чанг ёғди осмондан. Бир метр нарини кўриб бўлмасди. Шу куни юзимизни дока рўмол билан тўсиб чиқдик ташқарига» дейди у.

Унинг айтишича, далалар, боғларга ёққан чангли туз натижасида мевали дарахтлар қуриб, қовжираб қуриб қолган.

Хоразм вилояти Урганч шаҳрининг оппоқ туз қоплаган манзаралари акс этган суратлари видеолари ижтимоий тармоқда тарқалди

Манзара ҳудди табиий офат акс этган қўрқинчли фильмларидаги каби бўлди. Ҳудди вулқон отилганидан сўнг, лава кукуни шаҳарга ёғилган каби ҳолат бир сутка давом этди» дейди «Элтуз»нинг Урганчдаги яна бир суҳбатдоши.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
10 august 2018
Бугун Eltuz.com нашри Ўзбекистондаги коррупцион бошқарув тизимини акс эттирган рассом Элсеварнинг янги ҳажвий суратини ақдим этади. Бу клептократик иншоотдан ...
2 march 2016
Швециянинг Сундсвалл шаҳрида ўтган аппеляция маҳкамасига кўра Обид Қори Назаров жонига қасд қилган тошкентлик ёлланма қотил Юрий Жуковскийга берилган ...
17 december 2019
Сўконғичлиги билан ном чиқарган Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев 2 декабрь куни ижтимоий тармоқда тарқалган навбатдаги аудиоёзувида газ йўқлиги ...
17 may 2017
Фарғона вилояти фермерлари мажбурлаб берилган ипак қуртини яна ҳокимиятга қайтариб олиб келишмоқда. Бу ҳақда Элтуз мухбирига Риштон туманидаги фермерлардан ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...