Cатира
21 june 2018

Мирзиëев ўқитувчи обрўсини прокурордан баланд қилмоқчи

Беш йил халқ таълими вазири бўлган Улуғбек Иноятов 20 июнь куни ишдан олинди. Ўрнига Инновацион ривожланиш вазирлиги мулозими Шерзод Шерматов келди.

Вазирнинг учта ўринбосари – Қодирбой Бектурдиев, Жаҳонгир Сидиқов ва Дилшод Кенжаев ҳам ишдан кетди. 21 июнь куни йиғилиш ўтказган бош вазир Халқ таълим вазирлиги мулозимларининг ишдан олинишини президентнинг ўқитувчилар обрўсини оширишга астойдил аҳд қилгани билан изоҳлаган. Абдулла Арипов ўқитувчилар мажбурий меҳнати «жарроҳлик йўли билан» бартараф қилинишини айтган.

Ишдан олинган Улуғбек Иноятов даврида ўқитувчилар касбларига хос бўлмаган кўча тозалаш, пахта териш каби ишларга жалб этилди. Мустақилликнинг дастлабки йилларида қурила бошлаган коллежлар ёпилиб, мактаблар қайтадан 11 йиллик эски тизимга қайтарилди.

«Энди эса 20 йилда олдга юрмаган шалдироқ эски аравани судраш навбати Шерзод Шерматовга тегди», дейди рассом Туз ўз скептик мажозини ҳажвий расм тарзиида акс эттираркан.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
14 september 2016
Ўзбекистонда Конституция топталди – яна бир бор унинг арзимас қоғозлар таҳлами эканига ишора берилди. Айни ҳолатни акс эттирган рассом ...
6 june 2019
Шунча марта алданганига қарамай, ҳали-ҳунуз бирорта кўзбўямачига ёлғони учун жиддий жазо бергани оммага айтилмагани Ўзбекистон президентининг ўзи алданишга мойил ...
7 august 2021
Барчага марҳабо. “Элтуз”чилар дам олишдан қайтяпти бирин-кетин. Ишни бошлашдан олдин соатларни тўғрилаб олсак.  1. Рассом ТУЗ Ўзбекистонда мажбурлаб вакцинация ...
11 september 2025
Ўзбек авоми кўкларга кўтариб илоҳийлаштирган Путин ва унинг ҳукумати янги шовинистик қонун чиқариш арафасида. Думанинг бекорчи депутатлариўзбекистонлик меҳнат мигрантларига Россияга оилавий келишни тақиқлашни режаламоқда. ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...