UzPoster
18 july 2018

Тошкентда яна бир тарихий деворий асар ўчирилди

Пойтахтнинг Юнусобод тумани ҳокими буйруғи билан 12 июл куни, туманнинг 11-даҳасидаги, 17-уй деворига ишланган мозаика усти оққа бўялди.

Бу деворий асар 1966 йилги Тошкент зилзиласидан сўнг таниқли рассомлар Петр ва Николай Жарскийлар томонидан ишланган эди. Вандализм факти ҳақида «Озодлик» радиоси хабар тарқатди.

Бундан илгари, 25 июнда «Элтуз» нашри Ўзбекистон халқ рассоми Баҳодир Жалоловнинг Қўқон театри деворига ишланган «Ғарб ва Шарқ учрашуви» дея номланган фрескаси Қўқон шаҳри амалдорлари тарафидан бўёқ чаплангани ҳақида ёзган эди.

Бу асар ҳам рассомнинг вайрон қилинган илк асари эмас. Шу йил бошида «Элтуз» нашри айни рассомнинг «Дом кино»даги фрескаси ҳам президент Шавкат Мирзиёевнинг буйруғи билан йўқ қилинганди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
12 november 2025
Андижонда теримчи аёллар бир ойдан буён пахта пулини ололмаяпти. Кластернинг фермерлардан миллиардлаб қарзи борлиги айтилмоқда. «Дарё» нашрининг маълум қилишича, ...
17 march 2017
Сиёсатшунос Баҳодир Файз бугунги Туркия муаммолари ҳақидаги фикрларини Элтуз ўқувчилари билан баҳам кўради. Youtube: https://youtu.be/QEWknveLhXY Soundcloud: https://soundcloud.com/eltuz/erdon-turkiyasi-markaziy-osiyoga-rnak-emas
18 march 2020
Рассом Кирпи
6 april 2021
Ўзбекистоннинг собиқ президенти Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримова 2013 йилдан бери Швейцарияда коррупция ва пул ювиш билан боғлиқ ишлар ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...