Document UZ
5 september 2018

Стокгольм суди: «Дадо» қўшиқчиси Гулнора Каримованинг расмий эри бўлган

Telia ширкатининг собиқ раҳбарлари устидан Стокгольмда давом этган судда Тошкентдаги «Dado» гуруҳи қўшиқчиси бўлган Рустам Мадумаров Гулнора Каримованинг расмий эри бўлгани очиқланди.

Шунингдек, суд терговининг таъкидича, бу ҳужжатларда «G хоним» ёки Каримовнинг «G қизи», яъни Гулнора Каримованинг Швейцария банкида сақланган қутиларидан чиққан ҳужжатлар экранда намойиш қилинди.

Унда Каримова бойликларининг невара Ислом Каримовга мерос қолдирилиши ҳақидаги маълумотлар акс этган.

Судда, шунингдек, Telia ширкатининг Гулнора Каримова қўлига ўтаётганини англатган Ўзбекистондан келган хатлар ўқиб эшиттирилди.

Хатларда «хоним»нинг телекоммуникация ширкати вакили бўлиши Ўзбекистонда жуда муҳимлиги уқтирилган, гарчи у Ўзбекистондаги мобил тармоғи монополисти бўлароқ, Teliaнинг рақобатчиси бўлган.

Ширкатнинг собиқ бош директори Ларс Нуберг бу таклифларни кескин рад этиши керак эди, деди прокурор Гуннар Сетлер. Ҳар учала судланувчи бу айбловларни рад этди.

Судда қатнашган адвокатлардан бири мобил ширкатига давлат лицензия олишда кўмаклашгани айтиладиган бугунги Бош вазир Абдулла Ариповнинг судга чақирилишини талаб қилган.

Стокгольм суди 5 сентябрь куни давом этди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
31 may 2022
Ўзбекистонда Хитой ва Россиянинг “юмшоқ куч” соҳасидаги рақобати  Ўзбекистонда Хитой ва Россиянинг “юмшоқ куч” воситасидаги рақобати тил ва таълим ...
19 october 2021
Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти судида 18 октябрь куни Миришкор тумани Чандир қишлоғида содир бўлган қотиллик жинояти юзасидан суд ...
28 april 2024
«Ҳаëтда ҳар бир одам қиладиган уч иш бор. Дарахт экиш. Фарзанд ўстириш ва китоб ëзиш.»Бу гап 19 асрда яшаб ...
17 march 2021
The Diplomat нашри Ўзбекистондаги хусусийлаштириш жараёни таҳлилига бағишланган мақола чоп этди. Унинг муаллифи Corissa Steiner Ўзбекистон раҳбарияти аввал ҳам иқтисодиётни хусусийлаштиришни ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...