Document UZ
21 september 2018

Тадбиркор Жаҳонгир Умаров суд залидан озод этилди

“Интеграл Инвест” ширкати раҳбари, 18 ой ҳибсда қолган йирик тадбиркор 51 ёшли Жаҳонгир Умаров кассация шикоятидан сўнг 15 сентябрда суд залидан озод этилди.

Жаҳонгир Умаров Тошкентнинг Олмазор тумани суди томонидан 25 август куни наркотик (опиум) сақлаш ва тарқатишда айбланган ҳамда беш йил муддтага қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

Илгари судланувчининг аёли Нигора Умарованинг «Элтуз» нашрига берган интервьюсида эрини бир йил бурун ёнига наркотик ташлаб қўлга олишганини айтган эди.

Шунингдек, у эрининг бўйнига айб қўйиш учун терговда уриб қийнашгани, қовурғаларини синдиришгани ва гўёки укол билан С гепатити вирусини юқтиришганини билдирганди.

Шу йилнинг мартида Умаровнинг адвокати судга аудиоёзув тақдим этди, унда Тошкент ИИББ катта тезкор ходими Фатҳиддин Нуритдинов опиум моддаси тинтув пайти тадбиркорнинг кабинетига ташланганини эътироф этади.

Жаҳонгир Умаровнинг билдиришича, наркотик моддалар унинг бизнесини тортиб олиш учун ташланган.

«Ҳамма ерда ётган бўлган. Момент, секундда уриб ташлаганман. Даже улар (шериклари) кўрмаган, шунақанги тез бўлганки, ҳеч ким кўрмаган», дейди Нуриддинов аудиоёзувда.

20 сентябрь куни Жаҳонгир Умаровнинг озод этилгани ҳақида хабар тарқатган ҳуқуқ фаоли Елена Урлаева унинг эндиликда реабилитация учун ҳаракат қилиш ниятида эканлигини, шунингдек, уни озод қилиш талаби билан оммавий акцияларга чиққан ва унга ёрдам берган ҳуқуқ ҳимоячиларидан миннатдор эканини билдиради.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
10 august 2024
Ўзбекистонда бир арвоҳ кезиб юрибди. Бу Каримов арвоҳи. Ўзбекистон Каримов давридаги паранояга қайтиб матбуотдаги «арвох» деган сўздан ҳам қўрқмоқда. ...
29 july 2025
2025 йил 23 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманининг 22-сонли болалар боғчасидаги аудит текшируви пайтида озиқ-овқат маҳсулотлари подвалда яширинча ...
7 may 2021
(Шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобининг 25-қисми. Матннинг аудиоверсиясини муаллифнинг ўзи ўқиган. Аудиокитобнинг боши ва олдинги қисмлари “Элтуз”нинг ...
8 june 2021
Имтиёзли кредит ажратилишига ёрдам сўраб, 2 июнь куни Косон тумани ҳокимлигига борган иккинчи гуруҳ ногирони, 35 ёшли Дилшод Отаев ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...