Cатира
4 october 2018

Нарху наво ошганда…

Ўзбекистонда нон нархининг икки баробар ўсиши ортидан октябрь ойида электр, газ, сув ва бензин нархлари ҳам ошадиган бўлди.

Ҳукумат «энергоресурслар истеъмолига ижтимоий меъёрларни жорий этиш»ни муҳокама қилаётгани ҳақида газета.уз нашри хабар берди.

Энергетика ва ёнилғи нархларининг оширилиши ҳақидаги хабарлар эркин нархлардаги бошқа маҳсулотлар нархига ҳам таъсир этиб, бозорда кунора озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошмоқда.

Давлат статистика ҳисоботига кўра, умумий нарх-наво билан бир вақтда сентябр ойида август ойига нисбатан энг кўп ўсиш озиқ-овқат маҳсулотлари нархига тўғри келган эди.

Давлат статистика идораси 1 октябрда эълон қилган ҳисоботига кўра, сентябрь ойида товарлар ва хизматлар нархи олдинги ойга нисбатан ўртача 1,8 фоиз кўтарилган.

Табиий газ, иссиқлик, электр нархлари охирги марта 2017 йилнинг июлидан ўртача етти фоиз, сув ва коммунал нархлари тарифи эса жорий 2018 йилнинг февралида оширилган эди.

Рассом Туз
eltuz.com

Тағин ўқинг
10 may 2016
Ҳафта бошида Eltuz.com Россия учун чиқарилган машиналарни жамлоқларда сақлаб қайта Ўзбекистонда сотилишига оид жиноий схема фош этилиб, ширкат бош ...
18 april 2020
Мана, азизлар, қатордан хато бўлмай, яна сиз билан юзлашганимдан бахтлиман. Ҳолбуки, бу кунларга етганлар бор, етмаганлар бор.  Бугун одамлар ...
16 october 2020
Азизларим, оға, ини, опа, сингил, катта ва кичикларим. Мана, яна учрашдик. Олдинги учрашувимиздан бери 168 соат ўтибди. Етти марта ...
20 april 2020
Ўзбекистонда коронавирус карантини 10 майгача узайтирилди. 19 апрель кунги ҳолатга кўра, Ўзбекистонда камида 1565 кишида вирус аниқланган. 225 бемор ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...