Асосий мавзулар
8 october 2018

Монополист UzCard нега ишламай қолди?

Ўзбекистонда пластик карточкаларга хизмат кўрсатувчи монополист – UzCard 5 октябрь куни яна бир муддат ишламай қолди.

Сўнгги вақтларда бундай узилишлар сони кўпайиб бораётгани монополист саботаж қилмаяптимикин, деган шубҳани туғдирмоқда.

Бундан аввал UzCard сентябрь ойи ўрталарида ҳам бир неча кун ишламай қолганди ва бутун Ўзбекистондаги тўлов тизими фалаж ҳолга келиб қолганди.

Ўшанда пластик карточкалардан пул ечиб олишнинг имкони бўлмагани сабабли кўпчилик харидларни амалга ошира олмаган, кўплаб савдо тармоқлари каттагина тушумдан маҳрум бўлганди.

Агар Ўзбекистонда 18 миллион донадан ортиқ пластик карта муомалада экани эътиборга олинса, мамлакат молия тизимидаги коллапснинг кўламини тасаввур қилиш қийин эмас.

Сентябрдаги коллапсдан кейин президент Марказий банк тасарруфида бўлган муқобил тизим яратиш тўғрисида қарор қабул қилганди.

Ушбу қарорда 2020 йилга қадар Миллий банклараро процессинг маркази яратилишини кўзда тутилади. Бу марказ ташкил этилгач, барча процессинг хизматлари у орқали амалга оширилади.

Таъкидлаш керакки, март ойида президент Шавкат Мирзиёев банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида қарор имзолаган эди.

UzCard тизимидаги узилишлар айнан шу қарор ижросини таъминлашга киришиш авжига чиққан пайтларга тўғри келди.

Шунинг учун бу носозликлар UzCard нинг монополистлик ҳуқуқини йўқотиб қўйиш хавотирида амалга ошираётган саботажимисмикин, деган мулоҳазага етакламоқда.

Марказий банк маълумотарига кўра, UzCard тизими орқали бир кунда ўртача 164 миллиард сўмлик терминал тушумлари амалга оширилади.

Бу хизмат учун UzCard муайян фоиз олади. Демакки, бу тизим эгалари жуда катта маблағни назорат қилиш қудратига эга.

Агар UzCard фаолияти атрофида матбуотда тарқалган гап-сўзларга ишонилса, президентнинг яқиндагина ишдан олинган матбуот котиби, кўплаб можароли активлари билан танилган Комил Алламжонов бу тизим устидан ҳам назоратни қўлга олиш ҳаракатларини амалга оширган.

Бу шахс коррупцион бошқарув орқали йирик молиявий империя яратгани айтиладиган собиқ бош солиқчи Ботир Парпиев гуруҳидан экани инобатга олинса, UzCard нинг бундай тез-тез ишламай қолиши ортида техник сабаблардан кўра жиддийроқ омиллар ётганига ишонч ортади.

Сардор Азим
Eltuz.com

Тағин ўқинг
17 december 2025
Қашқадарёда улоқ чемпиони «Портал» лақабли ушбу  расмдаги қашқа от 220 минг долларга сотилди.
30 october 2021
29 октябрь куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманлараро фуқаролик судида шоир Йўлчи Рўзиевнинг Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Юсмоновага қарши ...
2 october 2015
29 сентябр куни ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилари Елена Урлаева ва Малохат Эшонқуловалар Хоразм вилоят Хазорасп ТИИБ милиционерлари томонидан ушланган ва ...
13 november 2025
Бу саволдан олдин  жахлим чиқди. Мени таниганлар билади. Одамга ўхшаган одамман. Кейин  ўйландим. Кеча жанубий Европадаги қишлоқ йўлидан юраëтсам ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...