Cатира
7 november 2018

Кесак кўтарган қамалди, кўтартирган ҳоким бўлди

Ҳокимлик мулозимлари ва фермерларга кесак ушлатиб, сувли ариққа тушириб, машина олдида югуртириб сазойи қилган амалдор Зойир Мирзаев ишдан олингач,  Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Аммо сазойи қилинганларнинг бири 26 октябрдан буён қамоқда қолмоқда.

4 ноябрь куни «Озодлик» радиоси мухбири Садриддин Ашуровнинг хабар беришича, 26 октябрь куни кесак кўтартирилган 6 кишининг бири – туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Қосим Бозорбоев ҳибсга олинган ва терговга тортилган.

Тошкент вилоятининг Бекобод ва Оққўрғон туманларида рўй берган воқеа – шахсларнинг омма олдида сазойи қилиниши факти шу пайтгача на ҳукумат, на собиқ амалдор томонидан расман изоҳланмади.

Ижтимоий тармоқда расмлари тарқалгач, шу куни ғаллани суғормагани учун сувга бўктирилганларнинг иккитаси «ариққа ўзлари» тушганларини билдиришган ва бош вазир ўринбосарининг айбини инкор этишга уринишди.

Президент Мирзиёев мажбурий меҳнат мавзуига оид йиғилиш якунларига кўра чиқарган 29 октябрь кунги фармойиши билан бош вазир ўринбосари Зойир Мирзаевни ғалла экиш ва суғориш ишларини ташкил этиш жараёнида жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун ишдан олган эди.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
22 january 2018
52 кишининг ҳаëтига нуқта қўйган автобусдаги ëнғиндан 4 кун ўтиб ўзбекистонлик муҳожирлар яна қозоқ даштларида муаммога дуч келди. 41 ...
14 may 2025
Бундан 4 йил муқаддам Қашқадарё вилояти Миришкор туман ҳокими Айзабодлик Холмирзаев Мирзақул отани ёнига чақиради.Ва 20 йилдан буён харобага ...
30 october 2017
Марҳум президент Ислом Каримов замонида жиноий жавобгарликка тортилган жуда кўп амалдорлар амалдаги давлат раҳбари даврига келиб юксак лавозимларга тайинланмоқда. ...
19 february 2016
Эрталаб соат 9 га белгиланган суд мажлиси, соат 10 да бошлангани эълон қилинди. Судланувчиларнинг ташқарида кутиб турган яқинлари, эшик ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...