Кўзқараш
19 march 2019

Ақллилик балоси

Назарбоев махсус техника билим юртини тугатган. Олий партия мактабини битирганини айтмаса, олий маълумоти йўқ. Аммо бутун камчиликларига қарамасдан, Қозоғистонни иқтисоди ривожланган элликталикка олиб чиқди, пойтахтни кўчирди, мамлакатни тўлақонли космик давлатга айлантириш жараёнини бошлаб берди.

Ўзи яқинда айтганидек, қозоқларни мардикорликдан асраб қолди. (Мен талаба бўлган 1990-йиллар бошида Тошкент қоғоз фабрикаси (УзБУМ) ишчиларининг ярмини чимкентликлар ташкил қилган. Чимкентнинг ярми Тошкентга қатнаб ишлаган бўлса, ажабланмайман).

Каримов бир эмас, иккита олий маълумотга эга эди, Тошкент авиация заводининг бош конструктори бўлган. Корейс машина заводининг филиалини очди, бир нечта кўприклар қурдирди…

Аммо авиация ва машинасозлик заводларини тугатди, Ўзбекистонни Осиёдаги ягона самолётсозлик давлати мақомидан маҳрум қилди, Космонавтика (аэронавтика) ва ядро дастурларини тўхтатди. СССРдаги биринчи компьютер ишлаб чиқарилган «Алгоритм» ва Марказий Осиёдаги етакчи «Фотон» электротехника ишлаб чиқариш бирлашмалари ривожланмай қолиб кетди. Ўзбекистонни дунёда мардикор ва фоҳиша экспорт қилувчи ҳамда замонавий қулдорлик амалда бўлган давлатлардан бирига айлантирди (расман).

Қама-қамалар, қийноқлар ва сиёсий қатағонлар ҳам Қозоғистондагидан камида икки ҳисса кўп эди.

Бир давлатнинг иқтисоди ва бир миллатнинг генофонди қасддан йўқ қилинса, шунчалик натижага эришиш мумкинми-йўқми, мен билмайман.

Назарбоев ҳам диктатор, аммо диктатуралар фарқли.

Менимча, Мирзиёев танлаган иқтисодий ва сиёсий модель Назарбоевникига яқинроқ.

Паҳлавон Содиқ
Ж
урналистнинг фейсбук саҳифасидан

Тағин ўқинг
4 october 2016
Каримовнинг 27 йиллик иқтидори даврида, иқтисод, маданият, маориф жар ёқасига келди. Шавкат Мирзиёев эса, кўп ўйлаб ўтирмасдан, устозидан ўрганган ...
16 june 2016
Аҳмадбой ширкатининг текширилиши натижасида, Озодлик радиосининг билдиришича, 13 миллиард 138 миллион сўм ва 7 миллион 900 минг АҚШ доллари ...
14 august 2019
Бир гуруҳ фаолларнинг 13 август куни шоир Маҳмуд Ражаб ҳимоясига норозилик намойиши ўтказишни сўраб Хоразм вилояти ҳокимига, вилоят ИИБ ...
11 january 2024
Қирғизистон парламенти кеча, яъни 10 январда кўпчилик овоз билан депутат Эмил Жамғирчиевни жиноий жавобгарликка тортишга рухсат берди. Мазкур қарорни ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...